Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Металлург”: Туғилган кунга жамоадошлардан совға

Баҳо:
+ | -
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун пойтахтимизда “Бунёдкор” жамоаси ёшлар таркибига қарши кўрик-назорат учрашувини ўтказишди. Ўйиндан олдин жамоадошлар бугун ўзининг 27-баҳорини қаршилаётган Дониёр Одиловни таваллуд айёми билан самимий табриклашди. Ўз навбатида “Металлург” жамоаси плеймейкерларидан бири Аюбхон Нўъмоновни эса қиз фарзандлик бўлганлиги билан қутлашди. Жамоадошлардан эса энг яхши совға – қандай нуфуздаги ўйин бўлмасин, унда ғалаба қозонишдир. Бекободликлар “Бунёдкор” футбол клуби ёшлар таркибини йирик ҳисобда доғда қолдиришди ва хурсандчилигини баҳам кўраётган дўстларига муносиб туҳфа тайёрлашди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Мирғиёс Сулаймоновнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Зоҳид Абдуллаев рақиб дарвозасига жойлаб ҳисобни очди. Иккинчи  таймда эса “Металлург”нинг тажриба борасида устунлиги яққол кўзга ташланди ва улар яна икки марта муваффақият қозонишди. Аввалига жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов гол киритган бўлса, учрашув якунланиши арафасида Мирғиёс Сулаймонов ўзини кўрсатди.   “Металлург” – “Бунёдкор” (ёшлар таркиби) – 3:0 (1:0). Ҳакамлар:Рустам Лутфулин, Тимур Галеев, Акбар Пўлатов. Голлар:Зоҳид Абдуллаев (20), Ҳикмта Ҳошимов (67), Мирғиёс Сулаймонов (83). “Металлург”: Суҳроб Султонов, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Улуғбек Худойбердиев, Вусол Магеррамов, Мурод Тошматов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳид Абдуллаев. Иккинчи таймда майдонга тушганлар:Зафар Сафоев, Дилмурод Каримов, Жасур Аҳмедов, Суннат Эрматов, Озод Комилов,Зоҳид Раупов, Жасур Ҳакимов. “Бунёдкор” (ёшлар таркиби):Абдукарим Муҳамедов, Юсуф Эргашев, Арслон Элбеков, Босит Раҳимов, Бекзод Нишонбоев, Даврон Умиров, Абдулла Исломов, Суннат Абдуллажонов, Элбек Равшанов, Азамат Розиқов, Миржаҳон Раҳматов.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 19:40, 16.02.2016.
Ўқилди: 2957 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.