Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Лионель Мессининг 11та автомобили

Баҳо:
+ | -

Лионель Мессининг 11та автомобили: 32 млн. ЕВРОли FERRARIдан тортиб, TOYOTO PRIUSгача. Яқинда «Барселона» етакчисининг ўз автогаражини дунёдаги энг қимматбаҳо ferrari билан бойитгани хусусида хабар чиқди. Жаҳон футболи дурдонаси 1957 йили чиқарилган Ferrari 335 S Spider Scaglietti учун нақ 32 млн. евро тўлабди. Хуллас, ушбу улов айнан аргентиналик сабаб, энг қимматбаҳо машинага айланди. Айтилишича, Лео махсус аукционда Ferrari нархини кескин кўтариб, аввалги юқори  кўрсаткични нақ 3 «лимон»га яхшилаган. Энг эътиборлиси, ноёб машинани қўлга киритиш йўлида Мессига «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду асосий рақобатчи бўлгани қўшимча қилинди. Ҳарқалай, Испаниянинг AS нашри маълумотларига таянсак, савдода Леонинг футбол майдонидаги асосий рақиби ҳам иштирок этган. Гарчи нодир машина «Барселона» вакили мулкига айланган бўлсада, унинг шахсий автопарки португалияликники каби катта эмас. Дейлик, айни пайт Роналдунинг гаражида 20тадан ортиқ қимматбаҳо автомобиль бор. Улар орасида ўта нодир ва эксклюзив саналадиганлари ҳам бор. Мессининг автосаройида эса бунгача 10та автомобиль мавжуд бўлиб, бирорта ноёби йўқ эди. Мана, кемтик тўлдирилди. Биз эса шу баҳона Мессининг футбол жамоаси таркиби каби тўлиқ кўриниш олган (11та машина) автопаркига нигоҳ соламиз.

Ferrari 335 S Sрider SCaGlietti

Энг қизиқ фактга эътибор қаратинг: агар Месси «янгигина» Ferrariсини сотишга қарор қилса, олинган маблағ Роналдунинг бутун автопаркини 3 марта харид қилишга етади. Яъни бу пулга Роналду автопаркидан тўлиқ 3тасини сотиб олиши мумкин. Аслида Лео бунгача 400000 доллардан қиммат турувчи бирорта автомобиль харид қилган эмасди. Энди эса бирданига шундай қимматбаҳо «тойчоқ» унинг мулкига айланди.

Lexus IS-F

Лео «қувватлантирилган», сиғими беш литрли Lexusни анча олдин сотиб олган. Енгил седан 423 от кучига эга. Ҳужумчи уни харид қилган пайт нархи 75000 доллардан бошланган эди. Лео учун арзимас харажат.

Ferrari F430 Spider

Аслида базавий йиғиладиган бундай Ferrari учун 190 минг доллар тўлаш кифоя қилади. Лекин Месси машинага яна 1-2та қўшимча функциялар қўшишларини сўради. Хусусан, автомобиль махсус камёб ранг (кулранг) билан бўялди ва унинг нархи 250 минг долларга кўтарилди. Ушбу «тойчоқ» атиги 4 сонияда 100 километр|соат тезлигини олиши мумкин. Максимал суръати эса 315 километр|соатга тенг. Эътиборлиси, бу Леонинг янги хариди кўрсаткичидан 15 километр|соатга баландроқдир. Ҳа, орадан ярим аср ўтибдики, автомобиллар суръатида унча ўзгариш йўқ.

Maserati Granturismo MC StraBale

Лео харид қилган вақт ушбу автомобиль «Энг тез Maserati» мақомига эга эди. Капоти ичида 4,7 литр сиғимли мотор, V шаклидаги цилиндр жойлашган. Бу унга 450 от кучини беради. Тўғри, Месси яқинда ушбу «чопқир»ни яқин дўстига совға қилди. Гўёки, хотини Леонинг унда суръатни ошириб, фалокатга учрашидан хавотирланган экан. Ваҳоланки, футболчи 4 йил давомида бу автодан бирор марта фойдаланмаганди. Ҳа, хотини йўл қўймаган бўлса, керак-да.

Dodge Charger SRT8

Классик «америкалик» ёрқин қизил рангда. Мотори катта, от кучи зўр (470та), баҳоси ҳам чакки эмас - 80000 доллар. Тўғри, бир томони бор, кичик жуссали Мессини бундай улкан машинада тасаввур қилиш сал қийинроқ-да.

Toyota Prius

Футболчининг шахсий коллекциясидаги энг қизиқарли улов. Аргентиналик уни сотиб олмаган, балки «Тойота» компаниясидан совға сифатида олган. Ушбу автонинг нархи 20 минг долларга тенг. Prius электромобиль бўлиб, дизайни унча яхши эмас. Шу туфайли кўпинча калака остига олинади. Энди тасаввур қилинг, кулранг Prius (Месси ундан лоақал бир мартагина ҳам фойдаланмаган бўлса керак) ва ёрқин қизил тусли Ferrari 335 S Sрider Scaglietti бир жойда қандай кўринади? Дейлик, Лео битта шундай Ferrari  ўрнига 1800та Prius сотиб олиши мумкин эди.

Audi R8 GI

Audi R8нинг нисбатан такомишлаштирилган варианти. Унинг старт тезлиги кишини ҳайратга солади - 3,6 сонияда «100»га чиқади. Умуман, ушбу суперкар Лео гаражидаги энг қимматбаҳо машина ҳисобланарди -нархи 400 минг доллар.

Audi R8

Месси гаражидаги 3та «Ауди»дан бири. Уларнинг сонидан ортиқча ҳайратланмаслик лозим. Ахир Германия концерни «Барселона»нинг ҳомийси ҳисобланади. R8 ёки оддий айтганда, «Камбағаллар учун «ламборгини» атиги 4 сонияда 100 километр|соат тезлигини олиши мумкин. Нархи ҳам бинойидек - чамаси 200000 минг доллар.

Mini Cooper S cabriolet

Аргентиналикнинг илк машиналаридан бири. Кичик классик инглизча авто «Барселона» ҳужумчисини қулайлиги билан қизиқтирган. Mini камтарин ўлчамига қарамай, 220 километр|соатгача тезлик олиши мумкин. Барселонанинг тирбанд йўлларида айнан шундай митти «тойчоқ»лар қўл келади. Унинг очиқ томи эса қуёш нуридан баҳра олишни таъминлайди.

Audi Q7

Audiдан оппоқ жип. Месси оиласи, яъни хотини Антонелла, ўғиллари Тьяго ва Матео билан кўпинча айнан Audi Q7да сайрга чиқади. Хуллас, улкан оилавий улов.

Range Rover Vogue

Лео ихтиёридаги энг янги моделлардан бири. Футболчи ундан асосан кундалик юмушларида фойдаланади. Бунда ҳеч қандай ғайритабиий томони йўқ. Зеро, Vogueнинг охирги авлод русумига нисбатан «Тарихдаги энг қулай автомобиль», дея таъриф беришяпти. Ҳайдовчи орқа ўриндиққа ўтиб, бемалол дам олиши ёки бошқарув рулини қўлга олиб, трассада «учиши» ҳам мумкин.

Айтганча...

Лионель Мессининг ўзи дунёдаги энг қимматбаҳо Ferrari соҳибига айланганини тасдиқламади. У бу ҳақдаги хабарларга ўз муносабатини билдирар экан, «Инстаграм»даги шахсий саҳифасига ўйинчоқ машина ушлаб турган суратини жой-лаштириб, қўшимча қилди: «Барча айтаётган қимматбаҳо автомобиль мана шу...». Эҳтимол, у шунчаки, камтарлик қилишни маъқул кўраётгандир.

Championat.com, А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:54, 17.02.2016.
Ўқилди: 9970 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.