Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Равшан Эрматов: Ҳакамликда масъулият ва тўғри қарор жуда муҳим

Баҳо:
+ | -

Меҳриноз Аббосова, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори: Бугунги кунда сиз ёшларимизнинг энг севимли қаҳрамонига айлангансиз. Сизни ҳам ўз қаҳрамонингиз бўлганми?

—Авваламбор инсон тарбияни ўз оиласида олади. Қадриятларни, урф-одатларга муносабатларни, Ватанни севишни, ватанпарварлик ҳиссини оилада ўрганиб камол топади. Мен ҳам Ўзбекистон фарзандиман, ҳеч кимдан кам эмасман. Бунинг учун фидоийлик, ҳалоллик, меҳнат, ўзбекона муносабат, бағрикенглик, инсонийлик муҳим ҳисобланади. Мен учун ота-онам ўз қаҳрамонларимдир, деб эътироф эта оламан. Уларнинг эътибори, ғамхўрлиги туфайли шу даражага эришдим.

Қайси вазиятга таяниб қарор қиласиз? Қарор қилишга қийналган энг қийин ҳолатингиз?

—Ҳар хил вазиятлар бўлади. Ўйинда тўп қаерда бўлса, ҳакам ҳам ўша ерда бўлиши керак. Шундай вазиятлар бўладики, бир сония ичида ёрдамчилар билан биргаликда тезкор анализ қилиб, тез қарор чиқариш керак. Футболчиларни феъл-атворини ўрганиб, тажриба асосида қарор қабул қиламан асосан. Энг қийин ҳолатда албатта кучли ҳаяжон бўлади, қачонки ҳаяжон бўлса ўша жойда масъулият юқори бўлади. Масъулият юқори бўлган жойда натижа яхши бўлади. Ҳакамни ҳар бир чиқарган қарори ўйинчиларнинг кайфиятига таъсир қилади, шу сабабли масъулият ва тўғри қарор жуда муҳим. 

Ravshan Ermatov: Hakamlikda mas’uliyat va to’g’ri qaror juda muhim

 

Ravshan Ermatov: Hakamlikda mas’uliyat va to’g’ri qaror juda muhim

 

Ravshan Ermatov: Hakamlikda mas’uliyat va to’g’ri qaror juda muhim

Манба: kamolot.uz
Киритилди: 15:50, 21.02.2016.
Ўқилди: 5234 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик