Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

“Локомотив” стадиони ўйин учун тайёр!

Баҳо:
+ | -

Бугун ўзбекистонлик футбол мухлисларини пойтахтимизда ажойиб беллашув кутиб турибди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсумдаги биринчи ўйинида Саудия Арабистони етакчиларидан бири, Осиё чемпионлар лигасида икки марта зафар қучган “Ал-Иттиход” клубига қарши майдонга тушади. Кеча ҳар икки клуб вакиллари ўйинолди машғулотини айнан “Локомотив” стадионида ўтказишди.

Стадион маъмурияти футбол мухлислари, спорт журналистлари ўйинни бевосита “Локомотив” аренасининг ўзидан кузатиб боришлари учун шароитларни муҳайё қилишди. Беллашув чипталари стадион кассасида сотилмоқда.

“Локомотив” футболчилари бугун футбол мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ёрдамида мавсумдаги биринчи беллашувни ғалаба билан якунлашга ҳаракат қилишади. Жамоа етакчиларидан бири Тимур Кападзе айтиб ўтганидек, улар бугун майдоннинг ҳар бир қарич ери учун рақиб билан кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, беллашув соат 15:00 да старт олади. Футбол мухлисларимизни “Локомотив” стадионидаги қизиқарли тўқнашувга таклиф этиб қоламиз.

123
456
789
101112
1314

 

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:42, 23.02.2016.
Ўқилди: 2922 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5800]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2890]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2695]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2663]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1917]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1891]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1870]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1754]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1628]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1534]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик