Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ортиқча чипта топилмайдими?

Баҳо:
+ | -

Франция яшил майдонларида ўтказиладиган 15-Европа чемпионати бошланишига тўрт ойдан камроқ вақт қолди. «Чиптани қаердан олса бўлади?» ҳамда «Еврога бориш қанчага тушади?» каби саволлар ҳозирдан долзарблик касб этмоқда. Савол туғилдими, демак унинг жавоби ҳам бор. «СЭ» мухбири шуни инобатга олиб, кўҳна қитъа чемпионати чипталари ҳақида фактларни тўплашга киришди. Қуйида ана шу маълумотлар ҳукмингизга ҳавола этилади.

ОЧИҚ ВА ЁПИҚ САВДО

Европа чемпионатига бориш истагини билдирганлар сони шу қадар кўпки, бу омил УЕФАни чипталар сотувини бир нечта босқичда амалга оширишга ундади.

2015 йилнинг 10 июнидан то 10 июлига қадар давом этган 1-босқичда бир миллиондан кўпроқ мухлис Евро-2016га бориш ҳуқуқини қўлга киритишди. УЕФА йўлга қўйган махсус квотага кўра, жаҳондаги барча ишқибозлар чипта харид қилиш имкониятига эга бўлдилар. Эътиборлиси, биринчи куннинг ўзидаёқ 317тадан ортиқ «заявка» келиб тушган.

Чипталар сотувининг 2-босқичи эса, мос равишда, фақат қитъа чемпионатидаги иштирокчи давлатлар ишқибозларига аталди. Ушбу жараён 2015 йилнинг 14 декабридан 2016 йилнинг 18 январига қадар давом этди.

 

ЕВРОДА БАҲОЛАНГАН ЕВРО

УЕФА стадионлардаги жойларни тўртта тоифага ажратди. Энг арзони - дарвозалар ортидаги юқори ва пастки секторлар. Бу ерга чипталар нархи 25 евродан белгиланди. Айнан шу трибунанинг ўрта қисмида жойлашиш мухлисларга 55 еврога тушади. Бурчак томонда ўтиришни хоҳлаганлар 105 евродан тўлашади. Ниҳоят, биринчи тоифа чипталари - марказий трибунанинг марказий секторидан жой олиш - 145 еврога нархланган. Гап гуруҳ босқич ўйинлари ҳақида бормоқда. Финал баҳсида чипталар нархи 85дан 895 еврогача баҳоланади.

Таъкидлаш жоизки, Евро-2012да нархлар нисбатан пастроқ бўлган. Айниқса, бу «плей-офф» баҳсларига тааллуқли. Ваҳоланки, ўшанда УЕФА чипталарни учта тоифага ажратганди. Уларнинг энг қиммати - финал учрашуви чиптаси 600 евродан сотилган. Гуруҳ босқичидан кейинги баҳсларда эса ишқибозлар стадионга кириш учун 50дан 330 еврогача сарфлашган.

Чипталар шунингдек, пакетларга ажратилган:

- Индивидуал - битта стадионда битта ўйин.

- Стадионга оид - битта аренада иккита учрашув.

- «Жамоа ортидан» (3тадан 7тагача ўйин) - 2015 йилдан кучга кириб, муайян миллий федерациялар ишқибозлари томонидан банд қилинган.

 

ҲОТАМТОЙ УЕФА

Ташкилотчиларнинг ваъда беришларича, Евро-2016нинг 85 фоиз ўйинлари (51тадан 43таси)га 25 евро эвазига кириш мумкин бўларкан. Шундай нархдаги чипталар 210 минг нусхада чиқарилган. 895 евролик чипталар сони эса атиги 25 мингтани ташкил этади.

Навбатдаги кўҳна қитъа чемпионатининг ҳар қайси учрашувига кириш учун 100 евродан озроқ маблағ сарфлаш кифоя. Бундан ташқари, УЕФА 20 минг нафар имконияти чекланган болаларни ўйинларга таклиф этади. Мазкур тадбир яқинда асос солинган УЕФА Болалар фонди ҳамкорлигида ташкил этилган «Евро-2016 учун 20 мингта табассум» ижтимоий дастури асосида амалга оширилади.

 

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

Ҳозиргача чипта сотиб олиш учун энг кўп «заявка» исландиялик ишқибозлардан келиб тушди. Улар деярли 27 мингтага яқин чиптага буюртма беришган (27 минг киши - мамлакат аҳолисининг 8 фоизи демакдир).

Еврода нисбатан кўпроқ қизиқишга сабаб бўлаётган уйинлар учлиги: Германия-Польша (Сен-Дени, 16 июнь), Ирландия-Швеция (Сен-Дени, 13 июнь), Португалия-Австрия (Париж, 18 июнь).

189тага яқин мамлакатлар ишқибозлари Евро-2016га деярли 3,5 миллионта «заявка» топширишган. Қизиғи, рақамлар қанчалик йирикдек кўринмасин, бу рекорд ҳисобланмайди. Евро-2012да чипталар учун 12 миллионта буюртма келиб тушган бўлса, Евро-2008да мазкур кўрсаткич 10 миллионтани ташкил этган.

И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:27, 25.02.2016.
Ўқилди: 4078 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.