Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Навбаҳор-чемпион” шоу-презинтация чипталари сотуви туманларда

Баҳо:
+ | -

27 февраль куни соат 15.00да Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг Ўзбекистон чемпионлигининг қўлга киритганлигининг 20 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтади. Ўйиноҳга йиғилган мухлислар 1996 йилги чемпионларни яна бир марта майдонда кўриш имконига эга бўлишади. Тадбир давомида томошабинлар “Навбаҳор” жамоасининг 1996 йилги ва бу йилги таркиблари ўртасида шоу учрашувининг гувоҳига ҳам айланишади. Жамоа ишқибозлари 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг тақдимот маросимига ҳам гувоҳ бўлишади. Шоуга меҳмон сифатида таклиф этилган халқимиз ардоғидаги санъаткорлар Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Гуласал Абдуллаева ва Малика Эгамбердиева каби ўзларининг чиқишлари билан кечага файз олиб киришади.   
Айни пайтда тадбир чипталари сотувга чиқарилганлиги ҳақида аввал хабар бериб ўткандик. Туманларда истиқомат қилаётган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида чипталар сотув Наманган вилоятининг туманларида ҳам ташкил этилганлигини маълум қиламиз. Тадбирни бевосита ўйингоҳда кузатишни истаган мухлислар ўзларининг яшаш жойларидан чипта харид қилиш имконига эга бўлишади. Эслатиб ўтамиз чипта нархи 25 000 сўм қилиб белгиланган.
Чипталарни сотиб олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб маълумот олишлари мумкин: +99890 741 00 47 (жаҳон бозори), +99890 552 35 40 (чорсу бозори), +99893 914 20 03 (сардоба бозори), +99890 260 50 50 (янги бозор), +99890 215 33 01 (яшил бозори), +99890 640 31 13 (“Марказий” ўйингоҳ), +99891 347 39 12 (Мингбулоқ тумани), +99894 277 97 79 (Косонсой тумани), +99890 222 23 31 (Наманган тумани), +99890 215 22 85 (Тўрақўрғон тумани), +99890 946 81 54 (Уйчи тумани), +99890 555 01 70 (Учқўрғон тумани), +99890 215 33 01 (Чуст тумани), +99890 555 93 53 (Чортоқ), +99890 555 64 54 (Янгиқўрғон тумани).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:30, 25.02.2016.
Ўқилди: 2239 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.