Айни пайтда "Динамо" ўйингоҳида машғулот ўтказаётган "лочинлар" таркибига узоқ кутилган кореялик ярим ҳимоячи келиб қўшилди.
Исм-шарифи ҳозирча бизга номаълум бўлиб турган футболчи клуб базасидан жой олди. Айрим мухлислар эса у билан суратга ҳам тушишга улгуришди. Яқин соатларда ушбу легионер ҳақида тўлиқроқ маълумот бериб ўтамиз.
Ҳозирги машғулотга Анвар Ражабов ҳам қўшилиб, жамоа билан бирга шуғулланмоқда.