Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

ОФК U19 мусобақасига 7 май куни қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 7 май куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида бўлиб ўтадиган бўлди.

Осиё футбол конфедерацияси ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига қуръа ташлаш механизмини эълон қилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуръа жараёнида 1-саватчага жойлаштирилади. Бу саватчадан, шунингдек, мезбон жамоа Баҳрайн, Қатар ва КХДР терма жамоалари ҳам ўрин олишади. Қуръа натижасида Жасур Абдураимов жамоаси ушбу термалар билан бир гуруҳдан ўрин олмайди.

Қуръа жамоаларни 4тадан 4та гуруҳга ажратиб беради. Гуруҳ босқичи ўйинларидан кейин ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа чорак финалга чиқади. Ярим финалга чиққан жамоалар эса 2017 йили Жанубий Кореяда ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Кореяликлар Баҳрайндаги мусобақада кучли тўртликка киришса, Осиёнинг бешинчи жамоаси ҳам ЖЧ-2017 йўлланмасига эга бўлади. Осиё чемпионатида 3-ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қуръа саватчалари таркиби:

1-саватча: Баҳрайн, Қатар, КХДР, Ўзбекистон.
2-саватча: Япония, Таиланд, БАА, Хитой.
3-саватча: Австралия, Ироқ, Жанубий Корея, Яман.
4-саватча: Эрон, Вьетнам, Саудия Арабистони, Тожикистон.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:09, 29.02.2016.
Ўқилди: 5613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик