Бугундан ОЧЛ-2016 2-тур учрашувлари бошланди. Эртага эса Қаршининг “Насаф” клуби бўлажак ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Кристиан ГРОСС ва жамоа футболчиси Комил Ал МУСА иштирок этишади.
Кристиан Гросс: — Жиддада бўлиб ўтган биринчи учрашувда биз ғалабага эришган эдик. Эртага Қаршида бўладиган баҳсда ҳам ижобий натижани қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Эртанги баҳсда улардан янада кучли ўйин кутсак бўлади. Чунки жамоада 18-рақамдаги футболчи (Баҳром Абдураҳимов) майдонга тушиши мумкин. “Насаф”ни бир неча йилдан буён тажрибали мураббий бошқармоқда. Шу сабаб эртанги баҳсга биз иедал тарзда ҳозирлик кўришимиз лозим.
— Ўтган йили ҳам жамоа етакчиси Умар Сома Қаршидаги баҳсга ташриф буюрмаганди. Бу йил ҳам у жамоа билан Қаршига келмади. Шунингдек, жамоанинг яна бир етакчиси грециялик Иоаннис Фетфатзидис ҳам айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз?
— Умар мавсум бошида жароҳат олганлиги боис уни жароҳати бироз безовта қилаётганди. Шу сабаб таваккал қилиб уни Қаршига олиб келишни маъқул кўрмадим. Грециялик Фетфатзидиснинг ҳам ўрнини босадиган футболчилар бор жамоамизда...
— Гуруҳда қайси жамоаларни етакчи деб ҳисоблайсиз?
— Фақат “Насаф” билан уйнадик. Уларни кучли жамоа деб бемалол айта оламан. “Насаф”да битта ўйинчини эмас, жамоани кучли деб таъкидлаган булардим.
— Қаршига келишдан илгари “Ал-Аҳли” Саудия чемпионатининг охирги турида ўз майдонида кутилмаганда “Нажран” жамоасига мағлуб бўлди. Бу “Насаф” билан бўладиган муҳим ўйин олдидан айрим футболчиларга дам берилгани билан боғлиқми? Умуман жамоа учун ОЧЛ муҳимми ёки ички биринчиликдаги ғолиблик?
— “Нажран”га қарши баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Кўплаб голли вазиятларни ҳам яратдик. Аммо якунда ғалаба меҳмонларга насиб этди. Улар уз имкониятларидан максисмум фойдаланишди. Албатта, ОЧЛ биз учун ўта муҳим турнир ҳисобланади. Бу мусобақадаги ғалаба биз учун катта ютуқ ҳисобланади. Шу боис қитъанинг энг нуфузли мусобақасида муносиб қатнашиш учун ҳаракат қилаяпмиз.
Комил Ал Муса: — “Насаф” билан Жиддада ўтказилган биринчи баҳсда қийинчилик билан бўлсада, ғалабага эришдик. Эртанги учрашувда ҳам мақсадимиз ўзгармайди.