Мадриднинг «Реал» клуби жамоага «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегрини амалдаги бош мураббий Зинедин Зидан ўрнига таклиф қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» раҳбарияти жамоанинг Испания чемпионатидаги «Атлетико»га қарши учрашувдаги мағлубиятдан (0:1) кейин французга бўлган ишончини йўқотган. Ҳозирда «Қироллик клуби» пешқадам «Барселона»дан 12 очкога ортда қолмоқда.
«Реал»нинг сўнгги умиди Чемпионлар Лигасида муваффақиятли қатнашиш бўлиб қолмоқда. Агар жамоа еврокубоклардан ҳам эрта чиқиб кетадиган бўлса, Флорентино Перес Аллегрини Зиданнинг ўрнига таклиф қилишни мўлжаллаган.