Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Реал» Аллегрига 3 йиллик шартнома ва йилига 7 млн евродан иборат маош таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал» раҳбарияти бош мураббийликка айни вақтда «Ювентус»да ишлаётган Массимилиано Аллегрини олиб келишни режалаштирмоқда.

Football Italia нашрининг La Gazzetta dello Sport газетасига асосланиб хабар беришича, мадридликлар клуби ушбу 48 ёшли мутахассис билан туринликларнинг ЕЧЛ нимчорак финалида «Бавария»га қарши ўйинидан кейин музокара бошламоқчи.

«Реал» Аллегри учун йилига 7 миллион евро тўлашни назарда тутадиган 3 йиллик шартнома тайёрламоқда.

Қайд этиш керакки, кеча «Ювентус» Аллегри билан шартномани узайтириш ва унинг йиллик маошини 2 баравар ошириш (2,4 миллион евродан 4,7 миллион еврогача) режасида экани хабар қилинганди.

Бундан ташқари, «Реал» Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Йоахим Лев (Германия терма жамоаси) номзодларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:11, 04.03.2016.
Ўқилди: 2421 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.