Кириш Регистрация

Зойир Тўрақулов: «Насаф» билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 1-тур ўйинлари доирасида "Насаф" ва "Шўртан" ўзаро тўқнаш келишди. Анчагина муросасиз руҳда ўтган матчда қаршиликлар ғалаба қозонишди.

“Аждарлар” жамоаси расмий сайтининг ёзишича, ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шўртан” бош мурабббийи Зойир Тўрақулов ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

"Қашқадарё халкини янги мавсум билан табриклайман. Вилоятимизнинг барча уч жамоа яхши натижага эришишига тилакдошман. “Насаф”нинг янги мавсумдаги барча уч ўйининиям кўриб чиққандик. Яхши шаклланган жамоа эканлиги барчага маълум. Бир ёки икки йиллик жамоа эмас. Бундай жамоа билан ишлаш ҳам осон. Шунга қарамай ижобий натижа учун ҳаракат қилдик. “Насаф” билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Футболчиларимга раҳмат яхши уйин кўрсатишди. Кейинги баҳсни Ғузорда “Қизилқум” билан ўтказамиз. Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Жамоани бу йилги мақсадимиз имкон борича кучли олтиликка кириш. Албатта, жамоага бирдан мақсад қўйиш қийин. Барчага маълум мавсум якунлангач, жамоага бошқа мураббий таклиф қилинган эди. Кейин менга ишонч билдирилди. Бунгача декабр йиғини бошланиб бўлган эди. Январ ва феврал ойларидаям бўш чизиқларга футболчилар излаш билан овора бўлдик. Бизда ҳимоя чизиғида муаммолар кўп. Шу сабаб бошқа позицияда тўп тепадиган футболчиларни ҳам ҳимояда ўйнатишга мажбурман", - дейди тажрибали мутахассис.    

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:06, 06.03.2016.
Ўқилди: 2891 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик