"Барселона" ва "Арсенал" бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезус трансфери бўйича музокаралар ўтказди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, битимнинг кафолатланган қисми 10 миллион еврони ташкил этади. Яна 4 миллион евро бонуслар сифатида кўзда тутилган.
Шунингдек, келишувга Жезуснинг келажакдаги трансферидан "Арсенал"га 20 фоиз улуш тўланиши ҳақидаги банд ҳам киритилади.
Жезус яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Каталония пойтахтига етиб келиши кутилмоқда.
Бразилиялик форвард билан 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган, кейинчалик узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олувчи шартнома имзоланади.













