«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо 19 ёшли ярим ҳимоячи Тьяго Питарчнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, уни асосий жамоада ўйнашга тайёр деб ҳисоблашини айтди.
«Менга “Кастилья”нинг ҳар бир футболчиси ёқади. Тьяго эса бу жамоа даражасидан аллақачон ўсиб кетганини исботлади. У менга жуда ёқади. Бизда, шунингдек, Аррибас, Сирия, Сестеро ва захирада икки нафар дарвозабон ҳам бор. Тьяго тайёр бўлганида асосий таркибнинг бир қисмига айланади ва ўйин амалиётига эга бўлади», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради AS.
Португалиялик мутахассис ёш футболчи билан ишлаш жараёни ҳақида ҳазиломуз фикр ҳам билдирди.
«Мен унга оёқларидаги мушаклар меники билан бир хил эканини айтаман. Шунинг учун у машғулотлар орқали яна бир-икки килограмм вазн қўшиши керак», — деди Моуриньо.
Ўтган мавсумда Питарч Ла Лигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.













