Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ла Лига. "Реал" "Малага" дарвозасига 4 та тўп киритди

Баҳо:
+ | -

"Реал" Испания чемпионатининг 3-тур учрашувида ўз майдонида "Малага"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мадридликлар учрашувнинг 30-дақиқасига қадар рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Жуд Беллингем, Килиан Мбаппе ва Альфонсо Эрреро (автогол) ўз номларини таблога ёздиришди. Учрашув якунига яқин Арда Гюлер "Реал"нинг тўртинчи голини урди. Унга Винисиус Жуниор ассистентлик қилди.

Шу тариқа, "Реал" чемпионатда кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Жозе Моуринью жамоаси 9 очко жамғарган ҳолда Ла Лига жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Малага" эса 1 очко билан 18-ўринда бормоқда.

Ла Лиганинг 4-турида "Реал" 4 сентябрь куни сафарда "Бетис"га қарши майдонга тушади. "Малага" эса 6 сентябрь куни ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:03, 30.08.2026.
Ўқилди: 2878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик