Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Галатасарой» Леаунинг маошини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» «Милан» вингери Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Туркия клуби трансфернинг молиявий тафсилотларини ҳам очиқлади. Келишувга кўра, «Галатасарой» 27 ёшли футболчи учун «Милан»га 38 миллион евро тўлайди.

Шунингдек, италияликлар Леаунинг кейинги трансферидан олинадиган фойданинг 20 фоизига эга бўлади.

Португалиялик футболчи «Галатасарой» билан 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У ҳар бир мавсум учун 10 миллион евро миқдорида кафолатланган маош олади.

Леау 2019 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У Италия клубига «Лилль»дан кўчиб ўтган.

Футболчи «россонери» сафида Италия чемпиони бўлди ва мамлакат Суперкубогини ҳам қўлга киритди.

Киритилди: 17:26, 30.08.2026.
Ўқилди: 2311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик