Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Барселона"га яшил чироқ: "Атлетико" Альвареснинг трансферига ёзма равишда розилик берди

Баҳо:
+5 | -

El Chiringuito нашри журналисти Жота Жордининг хабар беришича, "Атлетико" Мадрид аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альвареснинг Каталониянинг "Барселона" клубига ўтиши бўйича битимни ёзма равишда маъқуллаган.

"Атлетико" Мадрид Хулианга унинг "Барселона"га ўтиши маъқуллангани ҳақида ёзма тасдиқнома берди", — дея Жордининг сўзларидан иқтибос келтиради El Chiringuito.

Альварес 2024 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан "Атлетико"га 75 миллион евро ҳамда 20 миллион евро бонус эвазига ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Ўтган мавсумда ҳужумчи 49 та ўйинда 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Янги мавсумда эса Хулиан атиги бир марта майдонга тушди ва ҳали гол урмади.

Киритилди: 10:41, 31.08.2026.
Ўқилди: 7187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик