Кириш Регистрация

«Барселона» Германиядан яна бир истеъдодни олиб келмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Гамбург»нинг 16 ёшли марказий ҳимоячиси Микаэл Базани трансфер қилишга яқин турибди. Sky Sport Germany маълумотига кўра, каталонияликлар ва Германия клуби футболчининг ўтиши бўйича тўлиқ келишувга эришган. Режага кўра, База сешанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин 2029 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди.

16 ёшли ҳимоячи ҳозир «Гамбург»нинг U-19 жамоаси сафида тўп тепмоқда. У чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи бўлиб, бўйи 1,93 метр. Mundo Deportivo маълумотига кўра, Ҳанси Флик футболчининг салоҳиятини юқори баҳолаган ва унинг трансферини шахсан қўллаб-қувватлаган. Немис клуби музокаралар давомида тахминан 250 минг евро ва бонуслар талаб қилган.

Transfermarkt маълумотларида Базанинг «Гамбург» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача экани қайд этилган. Портал ҳозирча футболчининг бозор қийматини белгиламаган. У 2024 йилда «Гамбург» академиясига қўшилган, ўсмирлар жамоаларида ўйнаган ва жорий мавсумда клубнинг иккинчи жамоаси сафида Regionalliga Nord турнирида ҳам дебют қилишга улгурган.

«Барселона» Базани дарҳол асосий жамоага жалб қилмоқчи эмас. Дастлаб у клубнинг U-19 таркиби ва «Барса Атлетик»да ривожлантирилади, кейин эса босқичма-босқич Ҳанси Флик жамоасига яқинлаштирилади.

База Германиянинг ёшлар терма жамоаларида ҳам мунтазам қатнашиб келган. Қизиғи, у «Бавария» ва Германия миллий жамоаси ҳимоячиси Жонатан Танинг амакиваччаси ҳисобланади. Икки футболчининг манфаатларини таниқли агент Пини Захави бошқаради.

Киритилди: 14:14, 31.08.2026.
Ўқилди: 3326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик