Кириш Регистрация

Андрей Микляев: “Устунликни ҳисобда акс эттира олдик”

Баҳо:
+ | -

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” жамоаси бош мураббий Андрей Микляев иштирок этди: - Натижадан қониқиш ҳосил қилди. Биринчи навбатда барчага раҳмат айтган бўлардим. Яна бир бор Наманганда меҳмон бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Ёдингизда бўлса ўтган йилги чемпионатни шу ердаги ўйин билан тугатгандик. Янги чемпионатдаги илк учрашувни ҳам айнан Наманганда бошладик. Бугунги баҳс осон бошлангани йўқ. Ўйин бошланиши арафасида ҳимоячиларимиздан бири Неманья Яничич жароҳат олиб сафдан чиқди. Айнан жароҳат туфайли бугун майдонга Сервер Жепаров ҳам туша олмасди. Шу сабабли, таркибда ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Ўйин бошларида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганлигимиз сабабли баҳс биз учун омадсиз тарзда бошланди. Учрашув давомида вазиятни ўзгартиришимиз талаб этиларди. Умуман олганда майдонда ёмон ўйин кўрсатмадик деб айтган бўлардим. Тўп назоратини ўз қўлимизда ушлаб, устунликни таъминлай олдик. Устунликни голлар уриб, ташаббусни натижада акс эттиришимиз талаб этиларди. Бунга интилдик ва якунда мақсадимизга эришдик. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга охиригича курашганликлари ва ғалабани таъминлаганликлари учун миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:07, 06.03.2016.
Ўқилди: 2518 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик