Бугун Қозоғистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борган матч якунланди. Унда Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони “Остона” жамоаси ўтган йилги Кубок соҳиби “Қайрат”га қарши баҳс олиб борди. Анчагина қизиқарли руҳда ўтган ўйинда “Қайрат” пенальтилар баҳсида ғолиб чиқди ва Қозоғистон Суперкубогини қўлга киритди.
8 март. Остона. «Остона Арена».
«Остона» — «Қайрат» 0:0, (пен. 4:5)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
«Остона»: Эрич, Бейсебеков, Постников (Гурман 89), Аничич, Максимович, Каньяс, Твумаси, Деспотович (Щеткин 89), Шомко, Мужиков, Нусербаев (Шаихов 107)
«Қайрат»: Плотников, Исаэл (Риера 106), Гоу, Куантаев, Тимощук, Маркович, Бруно Соарес, Тесак, Бакаев, Дарабаев (Ли 65), Исламхан
Огоҳлантиришлар: Каньяс 46, Твумаси 69 — Маркович 22, Тесак 90, Тимощук 103, Гоу 106