"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата Европа Лигасидаги "Ливерпул"дан учралган мағлубият борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ҳеч қачон "Ливерпул"га тан бермаймиз. Жавоб ўйинида илк дақиқаларданоқ курашамиз. Ўтган мавсумда "Ливерпул"ни 3:0 ҳисобида мағлуб эта олгандик. Мухлислар кўмагида бу йил ҳам буни уддалай олишимизга ишонаман. Аммо осон бўлмаслиги аниқ. Биз охиригача курашамиз", - дейди Мата.