Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
«Бу миш-миш ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади. Тасдиқланмаган гап-сўзларни шунчаки қайта чоп этадиган ўзбек нашри uzdaily.uz маълумотига кўра, гўёки "Ланс" раҳбарияти мавсум охиригача Абдуқодир Ҳусановни ижарага олиш мақсадида "Манчестер Сити" билан алоқа қилган.
Бизнинг маълумотларга кўра, ўзбек ҳимоячисини "Ланс"га қайтариш масаласи ҳеч қачон муҳокама қилинмаган. Биринчидан, "Манчестер Сити" ўз позициясини аниқ белгилаб қўйган: Ҳусанов бу қишда клубни тарк этмайди.
Иккинчидан, Пьер Саж узоқ муддатга сафдан чиққан Жонатан Градининг ўрнини тўлдириш учун албатта топ-ўйинчи қидираётгани йўқ. Исмаэло Ганиу бир неча учрашувда вазифани уддалай олишини кўрсатди, агар "Ланс"нинг ёш тарбияланувчиси (жароҳат ёки дисквалификация сабаб) ўйинларни ўтказиб юборса, марказий ҳимоянинг ўнг қанотида уни Маланг Сар суғурталай олади.
"Манчестер Сити" томонидан шундай сигнал берилдики: бу қишда ҳеч қандай ижара, айниқса сотув бўлмайди. Ҳатто гўёки "Ливерпуль" собиқ "Ланс" ўйинчиси учун 50 миллион евро тўлашга тайёр бўлган тақдирда ҳам», — деб ёзади француз портали.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов жорий йилнинг январ ойида «Ланс»дан «Манчестер Сити»га ўтган. Унинг трансфер қиймати 40 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Жорий АПЛ мавсумида у бешта учрашувда майдонга тушган.













