Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

“Ал-Жайиш” мағлубиятга учради, аммо…

Баҳо:
+ | -

Кеча Қатар Юлдузлар Лигасининг 22-тур учрашувлари давом эттирилди. “Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби ушбу тур учрашувини сафарда “Ал-Араби” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Ал-Араби” жамоасининг Эронлик ва Бразилиялик легионерлари томонидан киритилган икки голга меҳмонлар жавоб қайтара олишмади ва “Ал-Жайиш”  “Насаф”га қарши ОЧЛнинг навбатдаги тур учрашуви олдидан мағлубиятга учради.

Айни пайтда “Ал-Жайиш”ни бошқариб келаётган, келиб чиқиши тунислик бўлган франциялик мураббий Сабри Лямуши ОЧЛнинг бу йилги мавсумида кўплаб майдонга тушаётган асосий ўйинчиларини кеча бўлиб ўтган учрашувда майдонга туширмаган.

Жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчиси, марокашлик 9-рақамдаги легионер футболчиси  Абдураззоқ  Ҳамидаллоҳ захира футболчилар рўйхатида бўлсада, майдонга туширилмади. Жамоанинг иккинчи ҳужумчиси ҳисобланган ҳамюртимиз Сардор Рашидов учрашувда бор йўғи 31 дақиқа ҳаракат қилган.

“Ал-Жайиш”нинг яна бир моҳир ўйинчиси, бразилиялик 31-рақамдаги ярим ҳимоячиси Романирио Рикардо эса умуман 18 талик рўйхатга ҳам киритилмади.

Демак, Сабри Лямуши “Насаф” жамоасига қарши учрашувга жиддий эътибор бермоқда ва етакчи ўйинчиларнинг кучини ҳам бўлажак ўйин учун асраган.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини  16 март куни  “Ал-Жайиш” клубига қарши ўтказади. Учрашув бизнинг вақт билан 20:45да бошланади.

Қатар Юлдузлар Лигаси, 22-тур

“Ал-Араби” – “Ал-Жайиш”  2:0

11.03.2016 й.

Голлар: Ашкан Дежага, 14’-1:0, Паулинио, 19’-2:0

“Ал-Жайиш”: 16. Халифа Абубакир, 19 Абдураҳмон Муҳаммад (с), 67.Алхошими (10.Сардор Рашидов 59), 5. Муҳаммад Алжабри, 18.Муҳаммад Алсайид, 14.Муҳаммад Матнани, 27. Ахмад Муин Дузандеҳ (23. Холид Абдулрауф 46), 8.Юсуф Муфтаҳ,  20. Вагнер Ребейро, 21. Али Санад Алнуайми (6.Ёсир Исо 21), 4. Лукас Мендес.

Захира: 22.Сауд Муборак, 17. Усмон Аляҳри, 9.Абдураззоқ  Ҳамидаллоҳ, 2. Мурод Нажи Ҳусайн.

Огоҳлантириш: Али Санад Алнуайми  52, Абдураҳмон Муҳаммад 68, Юсуф Муфтаҳ 69 (фақат “Ал-Жайиш” дан).

Манба: voha.uz
Киритилди: 19:40, 12.03.2016.
Ўқилди: 9951 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик