Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Альварес «Арсенал»га ўтиш вариантини кўриб чиқишни бошлади

Баҳо:
+-1 | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес «Арсенал»га ўтиш имкониятини жиддий кўриб чиқа бошлаган.

Аввалроқ Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган форвард «Барселона»га ўтишни истагани хабар қилинган эди. Бироқ мадридликлар 26 ёшли футболчини Каталония клубига сотмаслигини расман маълум қилди.

«Музокаралар бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Футболчи бу қарорни тушуниб, бор кучини ишга солишда давом этади, деб ишонамиз», — дейилган «Атлетико» баёнотида.

Шу билан бирга, Мадрид клуби Альваресни «Арсенал»га 120 миллион фунтдан ортиқ маблағ эвазига сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

The Independent маълумотига кўра, лондонликларнинг сабр-тоқати ва трансфер стратегияси уларга бу битимни амалга ошириш имконини бериши мумкин. Илгари «Атлетико»да ишлаган «Арсенал» спорт директори Андреа Берта ушбу трансферни фаол илгари сурмоқда. Бунга жамоа бош мураббийи Микель Артета ҳам қизиқиш билдирган.

Артета Альваресни «Арсенал»га етишмаётган муҳим бўлак сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, воситачилар футболчига испаниялик мутахассис унга ҳужумда энг қулай позицияни беришга тайёр эканини етказган.

Шунингдек, Альваресга унинг келиши жамоанинг умумий савиясини ошириши ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятини кучайтириши мумкинлиги таъкидланган.

Манбага кўра, Альвареснинг ўзи ҳам энди «Арсенал»га ўтиш ҳақида ўйлай бошлаган.

Кутилишича, «Атлетико» аргентиналик форвард учун 150 миллион евро талаб қилади. «Арсенал» эса эҳтимолий келишувга ҳужумчи Виктор Дьёкерешни ҳам қўшиши мумкин.

Киритилди: 16:10, 29.08.2026.
Ўқилди: 2564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик