Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

Илҳом Юнусов: “Жамоам ғалабасига ҳисса қўшаётганимдан хурсандман”

Баҳо:
+ | -

Ғузорда “Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари баҳси (0:1) якунлангач, навоийликлар ярим ҳимоячиси ва ғалаба тўпи муаллифи Илҳом Юнусов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Дастлабки турда Қаршида мағлубиятга учраган “Шўртан” футболчиларини бизга қарши жиддий кураш олиб боришини кутгандик, — деди Илҳом Юнусов. — Шу боис, ўйин кутилганидек, жуда шиддатли ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келди. Аммо ўйин жараёнида ундан унумли фойдаланиш на бизга ва на рақиб ўйинчиларига насиб этмади.

— Кетма-кет иккинчи учрашувда пенальтиларни муваффақиятли амалга оширмоқдасиз? Бундан кейин  “Қизилқум”да бу вазифани фақат сиз бажарасизми?

 

— Ҳозирча кўз тегмасин, бу имкониятдан самарали фойдаланяпман. Жамоамизда 11 метрли нуқтадан маҳорат билан дарвозани нишонга оладиганлар талайгина. Баҳриддин Ваҳобов, Вячеслав Шевченколар ҳам бу ишни бемалол уддалашади. Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтган ўртоқлик учрашувида Ваҳобов рақиб дарвозасини ишғол этолмаганидан кейин клуб мураббийлар штаби бу вазифани менга топширишди. Асосийси, ўз жамоам ғалабасига ҳисса қўшаётганимдан жуда хурсандман.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 12:31, 14.03.2016.
Ўқилди: 2664 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик