"Тоттенҳем" жамоасининг 30-тур доирасида "Астон Вилла"билан ўйиндаги 2-0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг клуб бош мураббийи Почеттино мухлисларни чемпионлик ҳақида орзу қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
"Ана энди мухлисларимиз чемпионлик ҳақида орзу қилишга ҳақли ва бу биз учун энг муҳим нарса. Жадвалда ҳозирча яхши ўриндамиз ва олдинда турган саккиз ўйинда ғалаба 24 очкони қўлга киритишимиз шарт. Бу жудаям кўп очко, лекин энг муҳими биз ҳалиям курашни давом эттиряпмиз. Ўтган мавсум билан бу йилгисини солиштирсак, хурсанд бўлишимиз ва футболчиларга раҳмат айтишимиз керак. Режаларимиз иш беряптими?! Албатта."
"Лестер"ни таъқиб этаётганимиз уларга босми юклайди. Лекин математик жиҳатдан ҳали кўп жамоаларда чемпион бўлиш учун имконият бор. Биз ҳар бир ўйинда курашамиз ва кўрамиз якун ий натижа қандай бўлар экан. Ҳозирча бошқа жамоаларни ҳам рўйхатдан ўчиришга ҳали эрта".
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенҳем" жамоаси 30 ўйиндан сўнг 58 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.