Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Сардор Рашидов: “Мен иккинчи Шацких эмас, биринчи Рашидов бўлмоқчиман”

Баҳо:
+ | -

1news.uz — ФИФА расмий сайти мухбирлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов билан суҳбатда бўлиб, унинг Қатардаги фаолияти, миллий терма жамоа, Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионати орзулари борасидаги фикрлари билан танишишди.

Қатарлик футбол ишқибозларини ҳайрон қолдириш осон иш эмас. Улар бир неча жаҳон юлдузларининг ўйинларидан бевосита бахраманд бўлган, бўлмоқда. Мисол тариқасида испан афсонаси Рауль “Ас-Садд”да 3 мавсум ўйнаганини, ўтган йилнинг сентябрь ойида эса Хави ҳам айнан мана шу жамоага келиб қўшилганини келтиришимиз мумкин. Аммо “Ал-Жайиш” сафига мавсум аввалида қўшиб олинган Сардор Рашидов манзилига унинг дебют мавсумидаёқ хатто энг талабчан маҳаллий мухлислар-да мақтовларини ёғдиряпти.

Рашидов Қатар пойтахтига ўтган йилнинг июль ойида келган бўлишига қарамай, жуда тез вақт ичида у ерда ном қозона олди. 24 ёшли футболчи 20 учрашувда ўз ҳисобига 9 та гол ёзиб қўйди, унинг жамоаси эса турнир жадвалида кучли учликда бормоқда. Энг ҳайратланарлиси, у ўзининг кўзни қамаштирадиган даражадаги ёрқин ўйинлари, абжирлиги ва чиройли голлари билан мухислар орасида “CR10”, деган лақаб олишга ҳам улгурди.

Бу ҳақида Сардор шундай дейди:

“CR10” деб аташлари кишини илҳомлантиради, албатта. Чунки Криштиану Роналду Жаҳон футболидаги ёрқин юлдуз ҳисобланади. Шундай бўлса-да, мени Сардор, дея исмим билан чақиришса ўзимни қулайроқ ҳис қиламан.

Қатарга ўзим учун янги чорловлар сабаб келганман. “Ал-Жаиш” ажойиб жамоа ва бу клубда ўйнашимдан хурсандман. Бундан ташқари, хориж чемпионатида Ўзбекистон номини ҳимоя қилишдан фахрланаман. Доимо Европанинг кучли лигаларидан бирида ўйнашни орзу қилганман, аммо айни вақтда маҳоратимни оширишга интиляпман. Агар ёрқин ўйин кўрсатсам, Европада ўйнаш имконияти албатта пайдо бўлади.

Осиё чемпионати

Ўзига ишончи юқори бўлган Рашидовни уч йил аввал кўпчилик танимас эди. Ўз туғилган Жиззах вилояти шарафини ҳимояқиладиган “Сўғдиёна”” клуби тарбияланувчиси бўлмиш Сардор 2009 йилда Ўзбекистоннинг гранд жамоаси —“Бунёдкор” сафида қайтадан кашф этилди. Сайқал берилмаган олмос 2013 йилда илк маротаба терма жамоадан чақирув олгунига қадар бир неча мавсум давомида маҳоратини ошириб боришига ва ўз ўйинини шакллантиришига тўғри келди.

Рашидовнинг терма жамоадаги дебюти жуда оғир имтиҳон бўлган. Ўзбекистон Вьетнамга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳсида ғалаба қозониши шарт эди. Ўзбекистон терма жамоаси ундан аввалги икки ўйиндан фақатгина бир очко қўлга киритган, шу сабабдан ҳам вазиятни тезроқ ўнгламаса бўлмасди. Ўйиннинг биринчи бўлими голсиз якунланди.

Ўшанда “Бунёдкор” ва миллий терма жамоа бош мураббийи бўлган Миржалол Қосимов Рашидовнинг потенциалидан хабардор эди ва Сардорни иккинчи бўлимда майдонга туширади. Мураббийнинг ишончи ёш футболчини руҳлантирди ва ҳужумкор футболчи рақиб ҳимоясини енгди. Жамоа 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бир ойдан сўнг Вьетнам 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.

“Вьетнамга қарши баҳсни яхши эслайман. Мен терма жамоадаги дебютимда гол урдим ва бу саралаш босқичида биз учун ғалабали онларни бошлашдаги жуда муҳим роль ўйнади. Мураббийларим кўп бора ўзимга ишонишим кераклигини айтишди, шу сабаб ҳатто тажрибали рақиблар олдида ўзимни кучли ҳис қилдим. Мана орадан 3 йил ўтди ва ҳозир ўзимга бўлган ишончим янада ортди”.

Рашидов терма жамоа билан 2015 йилда Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этди ва гуруҳнинг сўнгги ўйинида Саудия Арабистонига қарши ёрқин ўйин намойиш қилди. 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган Ўзбекисон эса нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Сардор 2014 йилда “Бунёдкор”нинг энг яхши тўпурарига айланади ва ўша йили барча турнирларда 15 та гол уради.

“Менинг ишим — гол уриш. Мен ҳужумчиман ва жамоамга ёрдам беришим учун гол уришим зарур. Иқтидорни сизга яратган беради, аммо сиз бу совғани ўзи билан яхши футболчи бўла олмайсиз. Сиз тер тўкиб меҳнат қилишингиз керак. Менинг кучим янада ривожланишни исташимда, деб ўйлайман. Доимо ўсишни хоҳлайман, фақат меҳнатгина инчонни кучлироқ қилиши мумкин”.

Мундиал умиди

Осиёнинг истиқболли юлдузи сифатида эътироф этилаётган Рашидов ЖЧ-2018 саралашида ҳам ўзини яхши томондан намойиш этмоқда. Сардор бу баҳсларда ўз ҳисобига 4 та гол ёзиб қўйди. Мухлислар Рашидовнинг голлар киритишда эришаётган натижалари баъзи мухлисларга Ўзбекистон терма жамоаси ва Киевнинг “Динамо” клуби собиқ ҳужмчиси Максим Шацкихга ўхшатишяпти. Лекин футболчининг ўзи бошқача фикрда.

“Шацких буюк футболчи. У ҳар бир ёш ўзбек футболчисининг кумири. Аммо мен иккинчи Шацких эмас, биринчи Сардор Рашидов бўлишни истайман. Мен ўз жамоамга иложи борича кўпроқ учрашувларда ғалаба қозонишга ёрдам беришни хоҳлайман.

Айни дамда кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг яхши таркиблардан бири. Мухлисларни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан хурсанд қилишнинг вақти келди, деб ўйлайман. Мақсадим Ўзбекистон терма жамоаси билан мундиалда иштирок этиш ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”.

 

Манба: 1news.uz
Киритилди: 12:25, 15.03.2016.
Ўқилди: 4756 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.