Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сергей Лушчан: “Мухлислар кўмаги биз учун муҳим”

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.


“Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Ивановичга ҳужумчи Баҳодир Насимов хамроҳлик қилди.

- Эртага яхши ўйин бўлишини кутяпман. Баҳс ҳар иккала жамоа учун жуда қийин ўтишини таҳмин қилиш қийин эмас. “Зоб-Аҳан” қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қиладиган, тартибли жамоа. Жуда кам хатолар қилади. Лекин ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. Эрон футболи ҳақида кўпроқ Баҳодир Насимов Сизларга маълумот бергани маъқул.

- “Бунёдкор”ни натижалари худди ўтган йилги иштирокни эсга солмоқда...
- Буни вақт кўрсатади. Мен жамоамдан мамнунман. Йигитлар машғулотларда яхши ишлашмоқда. Эртага мухлисларимиз кўмаги остида ўйнаймиз. Мухлислар далдаси биз учун муҳим. Ўйлайманки, бу йилги натижаларимиз бошқача бўлади.

- “Бунёдкор” ОЧЛдаги сўнгги тўртта уй учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу қандайдир тасодифми?
- Аввалги уй ўйинларимизда пенальтилардан голлар ўтказдик. Лекин рақибга қараганда кўпроқ вазиятлар яратгандик. Қандайдир омадимиз чопмади. Масалан, эртага бешта гол уришимиз ҳам мумкин. Футболда олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Бу – спорт, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- “Зоб-Аҳан”ни камчиликлари ҳақида ҳам маълумот йиғдингизми?
- “Зоб-Аҳан” – ишлаб турган машина! Улар кучли ва бақувват йигитларга эга. Деярли хато қилмайди. Рақибни яхши ўргандик. Уларнинг камчиликлари ҳақида ҳозир айтолмайман.

- Голли вазиятлардан самарали фойдаланиш борасида машғулотларда қандай ишлар қилинади?
- Ишонинг, биз жуда кўп меҳнат қиламиз. Умумий машғулотлардан ташқари, ҳар бир чизиқ вакиллари билан индвидуал тарзда иш олиб борамиз. Мана олдимда ҳужумчи ўтирибди. Баҳодир Насимов айтиб бериши мумкин машғулотларимиз қандайлигини.

Баҳодир Насимов (“Бунёдкор” ҳужумчиси): - Эрон чемпионатидаги тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтаманки, форслар асосан ҳимояга эътибор қаратишади. “Падидеҳ”да мен билан ўйнаган иккита собиқ жамоадошим бугунги кунда “Зоб-Аҳан”да тўп тепишмоқда. Улар ҳимоя чизиғида ҳаракат қилишади. Ўзи Эронда майдонга тушган барча 11та футболчи ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ўйнайди. Уларнинг энг асосий мақсади – ютқазмаслик.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:10, 15.03.2016.
Ўқилди: 3810 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.