Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Азиз ва Жалил улар бир-бирларини Қанчалик яхши билишади?

Баҳо:
+ | -

Дўстлик - инсон ахлоқининг бебаҳо гўзаллиги, ижобий фазилатлар гавҳари. Шунинг учун ҳам у барча даврларда юксак қадрланган. Спортчилар, хусусан, футболчилар орасида ҳам бир-бири билан аҳил муносабат ўрнатганлар бисёр. Бугун ана шундай чин дўстлар билан сизларни яқиндан таништирамиз. Аниқроғи, «Қўқон-1912» жамоаси футболчилари - дарвозабон Азиз Ашуров ҳамда ҳимоячи Жалил Кимсанов саҳифамиз меҳмони бўлишади. «Дўстим ҳақида» рукни остида бериб бориладиган лойиҳамизнинг бу галги қаҳрамонларига 11тадан савол билан мурожаат қилдик. Алоҳида таъкидлаш жоиз, улар бир-бирларининг жавобларини эшитишмаган. Кўрайлик-чи, дўстлар бир-бирларини қанчалик яхши билишар экан?

1. Ўртангиздаги дўстлик қачондан бошланган?

2. Дўстингизнинг айнан қайси хислатини қадрлайсиз?

3. Белгиланган учрашувга кеч қоладими?

4. Ёлғон гапириб турадими?

5. Туғилган куни қачон?

6. Қайси фаслни яхши кўради?

7. Қайси таомни хуш кўриб истеъмол қилади?

8. Мағлубиятни қандай қабул қилади?

9. Футболдан ташқаридаги қизиқишларини биласизми?

10. Нимани орзу қилади?

11. Дўстингизга тилакларингиз...

Жалил Кимсановнинг жавоблари:

1. Азиз билан адашмасам, 2002 йили танишганман. Айнан футбол туфайли дўст тутинганмиз. Ўша пайтдан то ҳозиргача давом этиб келаётган дўстлигимизга илоҳим, кўз тегмасин.

2. Ҳамма хислатини қадрлайман. Меҳнатсевар, катта-ю кичикни бирдек ҳурмат қилади. Қўлидан келганича ёрдам беришга интилади.

3. Кечга қолган пайтлари бўлиб туради. Лекин кўпинча у мени машинасида уйдан олиб кетади. Машғулотларга ҳам, ўйинга ҳам бирга борамиз.

4. Ёлғон ишлатганини эслай олмайман. Ҳазил тариқасида гапириши мумкин, лекин барибир, охирида «Ўртоқ, бу ҳазил эди», деб қўяди.

5. 1986 йилнинг 28 июлида туғилган. Ушбу санада Азизни биринчилардан бўлиб табриклашга ҳаракат қиламан.

6. Ёз фаслини яхши кўради.

7. Ошни севиб истеъмол қилади.

8. Мағлубият унга жуда қаттиқ таъсир қилади, бой берилган ўйинни эсидан чиқариши қийин. Шундай пайтларда унга далда бериш, кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламан.

9. Футболдан бўшаган кезлари вақтини асосан оиласи даврасида ўтказади. Фарзандларини жуда яхши кўради. Ўйин ва машғулотлардан кейин дарҳол уйига ошиқади. Дўстимнинг мана шу хислатини жуда қадрлайман.

10. Орзуси - футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг «Қўқон-1912» мураббийи сифатида ишлаб, яхши натижаларга эришиш.

11. Дўстимга энг яхши тилакларимни билдираман. Жароҳат олмасин. Фарзандлари роҳатини кўриб юрсин. Бу йилги футбол мавсуми жамоамиз учун омадли келсин. Чемпионатни ғалаба билан бошладик. Муваффақиятларимиз давомий бўлсин.

Азиз Ашуровнинг жавоблари:

1. Жалил билан 5-синфда ўқиётган кезларимиз танишгандик. Ўша пайтларда Қўқонда «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказиларди. Шу турнирда бир-биримизга қарши майдонга тушганмиз. Тақдирни қарангки, ўша ўйиндан кейин бизни ҳозирги клубимизга таклиф қилишган. Ўшанда бошланган дўстлигимиз шу кунгача давом этмоқда. Шундай дўстим борлигидан хурсандман. Қандай ишга қўл урсам ҳам, албатта, Жалил билан маслаҳатлашаман.

2. Қўлидан келганича ёрдам беришга интилади. Ҳеч қачон «Билмайман», демайди. Ҳеч бўлмаганда, ўша масала бўйича ўз фикрини билдиради. Ишонувчан, гапирганда сўзлари доим самимий чиқади, ясама эмас. Шу хислатларини қадрлайман.

3. Ҳамма ерга бирга борамиз. Унинг хонадони стадионга яқинроқ бўлгани учун кўпинча уни машинамда олиб кетаман. Тўй-ҳашамлар, умуман, барча тадбирларга Жалил ҳамроҳлигида бораман.

4. Шахсан мени алдамаган. Бошқалар билан муносабатда ҳам ёлғон ишлатмаган, деб ўйлайман. Чунки унинг феъл-атвори шундай. Ёлғон гапирмоқчи бўлса, юзи қизаради. Бир-икки марта кўнглимга тегмаслиги учун ёлғон қўллаган. Лекин яхшилик йўлида ишлатилган бу сўзни ёлғонга тенглаштирилмайди.

5. 1986 йил 26 февраль куни таваллуд топган. Бир йилда туғилганимиз учунми, жуда қалин дўстмиз. Бир-биримизни ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида бир қарашдаёқ тушунамиз.

6. Баҳорни ёқтиради. Сабаби, чемпионатимиз айнан шу фаслда бошланади.

7. Ўзи пазанда эмас, таом пиширишни билмайди. Лекин ошни жуда яхши кўради.

8. Гарчи мағлубиятдан сўнг тушкун ҳолатга тушса-да, уни тезроқ эсдан чиқаришга интилади. Акс ҳолда, бу кейинги ўйинларда салбий таъсир ўтказиши мумкин. Кўп кўрганман, ҳимояда йўл қўйган хатоларини таҳлил қилади.

9. Ҳамма спорт турига қизиқади. Баскетбол ва теннис жону дили. Айниқса, стол теннисини жуда яхши ўйнайди.

10. Энг катта орзуларидан бири - «Қўқон-1912» сафида Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаш.

11. Бундан ҳам яхши жамоаларда тўп сурсин. Оила аъзоларининг бахтига ҳамиша соғ бўлсин. Энг муҳими, дўстлигимиз умрбод давом этсин.

Мана, «Дўстим ҳақида» рукни остидаги лойиҳамизнинг навбатдаги қаҳрамонлари - «Қўқон-1912» аъзолари Жалил Кимсанов ва Азиз Ашуровнинг чин дўстлигидан бохабар бўлдик. Ҳар икки футболчининг дўстлик ришталари абадий бўлишини тилаб қоламиз.

Камолиддин АЛИМОВ  ёзиб олди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 18.03.2016.
Ўқилди: 3304 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.