Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

ОАВ: Моуриньо “Манчестер Юнайтед” билан дастлабки шартномани имзолади

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед” билан жамоанинг амалдаги бош мураббийи Луи ван Гал лавозимини эгаллаш бўйича дастлабки шартномани имзолади. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, шартномада агар Моуриньо билан “МЮ” 1 майгача шартнома имзоламаса, унда португалиялик 6,5 млн евро ва агар 1 июнгача имзоланмаса яна 13 млн евро товон пули олиши банди ҳам киритилган. Агар Моуриньо ўз фикридан қайтадиган бўлса, у ҳам жамоага товон пули тўлайди, бироқ бу сумма айтилмаган.

Аввалроқ ОАВда “Челси”дан қониқарсиз натижалар учун кетган Моуриньо “МЮ” билан шартнома шартларини келишиб олгани маълум қилинганди, унга кўра мураббийга уч йил ичида 60 млн евродан кўпроқ маош тўланади. Томонлар ўртасидаги музокаралар 1,5 ой давом этган.

Айни вақтда ван Гал бошчилигида “Манчестер Юнайтед” чемпионатда 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа, шунингдек, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан чиқа олмади, Европа лигасининг 1/8 финал босқичида эса “Ливерпул”га имкониятни бой бериб, бу мусобақани ҳам тарк этди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:00, 20.03.2016.
Ўқилди: 4500 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.