Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Турдиев Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Турдиев Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилган ва Рио-2016га йўлланмалар ўйналган турнирда кумуш медалга сазовор бўлди. Бу билан ҳамюртимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига бориш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.  

Олимпиадага қитъавий саралаш турнирининг 75 кг вазн тоифасида иштирок этган Турдиев ҳал қилувчи финал учрашувида кореялик Хьёнву Кимга 2:12 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ҳамюртимиз чорак финалда япониялик Шохей Якибуни 9:0, ярим финалда қирғизистонлик Атабек Азисбековни 5:4 ҳисобида таслим этганди.

Яна бир вакилимиз Мўминжон Абдуллаевга бироз омад етишмади. 130 кг вазн тоифасида курашган Абдуллаев чорак финалда япониялик Арата Сонодани 6:0 ҳисобида доғда қолдирди. Ярим финалда қирғизистонлик Мурат Рамоновга 0:4 ҳисобида ютқазди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса тожикистонлик Муроджон Тўйчиевдан устун келди.

Астанадаги мусобақада фақат финалга етиб келган икки курашчига Рио-2016 йўлланмалари тақдим этилди. Бу спорт курашларидаги Олимпиадага қўлга киритилган учинчи йўлланмамиз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионатида эркин курашчимиз Ихтиёр Наврўзов 65 кг вазн тоифасидаги полвонлар баҳсида, юнон-рим курашчимиз Рустам Ассакалов эса 85 кг вазнда кумуш медал ва шу билан бирга Олимпиада лицензиясини ҳам қўлга киритишганди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 11:00, 20.03.2016.
Ўқилди: 4431 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.