«Краснодар» хўжайини Сергей Галицкий мураббийнинг клубдаги ўрни борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
«Мен мураббий билан мавсумолди йиғинда йўл қўйилган хатолар борасида гаплашдим. Агар мураббий мени тингламаса, мени уни ишдан бўшатаман. Агар у мен айтган нарсаларнинг барчасини бажарса, янада тезроқ истеъфога чиқараман. Мен унга қандайдир маслаҳат беришим мумкин, аммо мураббий қарорни мустақил қабул қилиши керак.
Мураббий ўзи ҳақида ҳаддан ташқари кўп ўйлайди. Боиси, муваффақиятсизлик учун у истеъфога чиқарилиши мумкин. Мураббийнинг тақдири кўп нарсага боғлиқ. Раньерини устидан барча куларди, энди эса уни буюк деб ҳисоблашмоқда. Мураббий — жамоанинг бир бўлаги бўлиб, у клуб натижага эришиши учун ишлайди. У жамоанинг муҳим қисми, аммо барибир бир қисми», – дейди Галицкий «Наш Футбол» телеканали эфири пайтида.