Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Зафар Тўраев: Ҳaли ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ

Баҳо:
+ | -

Бу йилги олий лигамизнинг икки тури ортда қолди ва анна шу икки турда ҳам мағлуб бўлган, Мубоаракнинг “Машъал” клубининг 90-рақамдаги  ҳужумчиси Зафар Тўраев билан боғландик ва  суҳбатлашдик.

-Зафар мана олий лига бошланди ва икки тур ортда қолди. Жамоа ана шу икки турда ҳам мағлуб бўлди,  сизнингча бунга асосий сабаб нима?

-Аслида биз стартни яхши бошлагандик Навойида бир эмас икки бор гол киритдик, аммо дарвозамизга белгиланган иккита пеналти бизни ғалабадан маҳрум қилди. Биз ҳали ҳеч нарса йўқотмадик, мавсум энди бошланди.

– “Машъал” жамоаси орта қолган икки турда ўз дарвозасидан олти маротаба тўп олиб чиқди. Рақиблари дарвозасига эса уч  маротаба йўл топишди. Ўтказиб юборилган голларда кимнинг айби кўпроқ, дарвозабонними ёки ҳимоячиларни?

-Йўқ нега энди, футбол бу жамоавий ўйин ўтказиб юборилган голларда дарвозабон ёки ҳимоячиларни айблаш ноўрин. Бу мағлубиятларимизда ҳаммамиз бирдек айбдормиз, ҳеч бир жамоа ёки футболчи  мағлуб бўлиш учун майдонга тушмайди. Ўз майдонимизда “Металлург”га мағлуб бўлганимиз, мухлисларимизни ҳам жуда ранжитди. Буни ҳаммамиз сезиб турибмиз. Аммо ҳали биз мухлисларимиз олдида  ўзимизни оқлаймиз.

-Майдонларингизда бўлган яна  бир ўйин бу “Машъал-2” билан баҳсдир, бу ўйинда сизлар жиддий қаршиликка учрадинглар,  кўпчилик бу баҳсда “Машъал-2” осонликча таслим бўлади деб, ўйлашганди. Аммо сизларга бу баҳс жуда қийин кечди?

-Ҳа тўғри айтасиз, “Машъал-2” бу ўйинга анча яхши таёргарлик кўрган экан. Чиндан ҳам бизга анча қийин бўлди, ёшларимиз бизга осонликча таслим бўлишгани йўқ, ўйин пеналтиларгача боргани бу баҳс қандай ўтганлигидан далолат бериб турибди. Бу албатта бир томндан қувонарли ҳол, чунки булар бизнинг ўринбосарларимиздир. Иккинчи томондан бу учрашув бизни навбатдаги ўйинларга ҳар қачонгидан пухтароқ тайёргарлик кўришимизни англатди.

-Олий лигада бу йил қайси жамоани фаворит деб биласиз?

-Мен бу йил ҳеч иккиланмай бу мавсумнинг фаворити “Насаф” деган бўлардим. Чунки “аждарлар” ўтган икки турда юз фоизлик натижа қайд этишди, қолаверса ОЧЛда энг кучли жамоаларга қарши кўрсатган ўйинлари фикримни тасдиқлайди.

– Сизнигча “Насаф” ОЧЛ  гуруҳ босқичидан ўта оладими?

– “Насаф” жуда яхши шаклланган жамоа, уларнинг бу йилги ОЧЛ учрашувларидаги ўйинлари ҳаммага маъқул бўлди деб, ўйлайман,  афсуски ўтган учрашувдаги биргина кичик омадсизлик уларни очкодан маҳрум қилди. Умид қилардимки, улар Қаршида бўладиган навбатдаги учрашувда ғалаба қозонишса, бу улар учун гуруҳдан чиқишларига имкон яратган бўларди.

– Зафар “Сўғдиёна”га қарши кубок баҳсига қандай тайёргарлик кетмоқда?

– Тайёргарлик бир маромда кетмоқда, биз бу баҳсда ғолиб чиқмасак бўлмайди. Мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз ва ижобий натижа қайд этишимиз шарт деб, ҳисоблайман.

– Жамоага янги келган футболчилар хусусида нима дея оласиз?

– Янги жамоадошларимиз ҳам астойдил ҳаракат қилишмоқда, ўйлайманки улар ҳам ҳали ўз ўйинларини топиб кетишади, бунга мен албатта ишонаман.

Суҳбатни Дилшод Сафаров ёзиб олди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:47, 24.03.2016.
Ўқилди: 2688 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик