Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Томас Дули: «Ўзбекистоннинг яхши ўйнашига йўл қўймадик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Томас Дули иштирок этди.

— Аввалги ўйин билан таққослаганда, бугун яхши ҳаракат қилдик. 80 дақиқа давомида 10 киши бўлиб ўйнадик. Бир киши йўқлигини билдирмадик. Биз жуда яхши ўйнадик. Шогирдларим билан фахрланаман. Вазият қизил карточкага тортмасди. Менимча, ҳакам унинг аввалги иккита фоли учун четлатди. 40 мингга яқин мухлис қаршисида четлатиш катта аҳамиятга эга. Дарвозабонимиз ажойиб ўйин кўрсатди. У барчадан ажралиб турди. Умуман олганда, жамоамнинг ўйинидан жуда ҳам қониқиш ҳосил қилдим.

— Сўнгги 10 дақиқада жамоанингиз Ўзбекистонни ўз жарима майдончаси атрофидан майдон марказига сура олди. Нима учун жамоа эртароқ бундай қилмади?
— Ўзбекистонни майдон марказида кутиб олиб ўйнаш мумкин. Биз ўйинга тузган режамизга кўра, дастлабки дақиқаларда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Шу боис, ўйинни бошидан прессингни қўллай олмасдик. Иккинчи бўлимда эса рақибни майдон марказида кутиб олиб, ҳужум ташикил қила бошладик. Ўзбекистонга қарши ўйин бошидан ўз жарима майдончамиздан узоқроқда ўйнай олмасдик. Балки 11 киши бўлиб ўйнаганимизда бошқачароқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

— Бугун Ўзбекистон яхши ўйнамади. Жамоа ҳужумга берилиб кетиб, ҳимояда тартибли ўйин қилмади. Шундай ҳолатда Филиппин нима учун ғалабага ҳаракат қилмади?
— Биринчи навбатда, биз Ўзбекистонни яхши ўйнашига йўл қўймадик. Ўйиндан олдинга матбуот анжуманида айтганимдек, мен реалист мураббийман. Ўзбекистоннинг имкониятини жуда яхши биламан. Рақибимиз 35 минг мухлис қаршисида ўз уйида ўйнади. Биз эса ортга қайтиб, КХДРга қарши ўйнашимиз керак. Шу боис кучларимизни тўғри тақсимлашимиз керак. Яна такрорлайман, 11 киши бўлиб ўйнаганимизда, сиз айтганингиздек, ғалабага ҳаракат қилиб кўрсак бўларди. Бизнинг ҳолатимизда эса фақат курашиш мумкин эди. Бугунги ўйинда Филиппин нималарга қодирлигини, қандай ўйнай олишини кўрдингиз деб ўйлайман. Ушбу гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, Осиё кубоги финал босқичига чиқишни ва унда Ўзбекистонга қарши яна шундай ўйин ўтказишни истайман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:13, 24.03.2016.
Ўқилди: 5569 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.