Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Севинч" - мини футбол бўйича 12 карра Ўзбекистон чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Бугун аёллар ўртасида мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Мазкур мусобақада жамоамиз 12-марта иштирок этди ва ўз тарихидаги 12-чемпионликни расмийлаштирди. Жамоамиз мини футбол бўйича юртимизда тенги йўқ жамоа эканлигини яна бир марта исбот қилди.

“Севинч” жамоамиз бугун мазкур чемпионатнинг сўнгги учрашувини Тошкентнинг “СМРИ” жамоасига қарши ўтказди ва 0:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, жамоамиз мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионатидаги барча учрашувларда тўлиқ натижа кўрсатиб, ҳаммасида ғалаба қозонди.

Мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати, 2-босқич, 3-тур

“СМРИ” (Тошкент) – “Севинч” (Қарши) 1:8

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 27.03.2016 йил.

Ҳакамлар: Кристина Середа (Тошкент), Нигора Мухамадиева (Термиз), Дилфўза Рўзиева (Қарши), Зилола Раҳматова (Қарши)

Голлар: Феруза Турдибоева, 2′-0:1, 32′-0:6, Саида Хандамова, 24′-0:2, Танзиля Зарбиева, 30′-0:3, Ильвина Аблякимова, 31′-0:4, 32′-0:5, Шодия Тошева, 34′-1:7, Шахзода Жамолова, 38′-1:8

“СМРИ”: 1.Динора Абдирасулова, 16.Алина Демьяненко, 3.Дилрабо Асадова, 10.Гулнора Аъзамова, 11.Дарина Федосенко, 12.Лайло Шодиева, 15.Мадина Турсунова.

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 7.Феруза Турдибоева, 10.Зебо Жўраева(с), 4.Саида Хандамова, 11.Шахзода Жамолова, 18.Камола Рисқиева, 17.Танзиля Зарбиева, 77.Шодия Тошева, 25.Илвина Аблякимова, 16.Матлуба Абдирасулова.

Огоҳлантиришлар: Дилрабо Асадова 29 - Шахзода Жамолова 15, Ильвина Аблякимова 25

 

Бугунги учрашувларнинг ҳаммаси ниҳоясига етди. Мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионатидаги ғолиблар ҳам маълум бўлди, ўринлар қўйидагича тақсимланди.

1-ўрин “Севинч” (Қарши) жамоаси

2-ўрин “Андижанка” (Андижон) жамоаси

3-ўрин “Тўмарис” (Хоразм вил.Янигбозор ш.) жамоаси

Бугун шунингдек чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда “Севинч” жамоасига олтин медаллар ва диплом, “Андижанка” жамоасига кумуш медаллар ва диплом, “Тўмарис” жамоасига бронза медаллари ва диплом тпширилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон аёллар футболи Ассосациясининг бир гуруҳ расмийлари ҳозир бўлишди. Шунингдек ғолибларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли футбол шарҳловчиси, бу йил муборак 80 ёшини нишонлаган Ахбор Имомхўжаев ўзи ҳақида яқинда Ҳ.Мусурмонова муаллифлигида нашрдан чиққан “Ўзимизнинг Абор ака” номли китобини дастхатлари билан эсдалик учун барча ғолибларга топширдилар.

Шундай қилиб, “Севинч” жамоамиз ўз тарихида мини футбол бўйича 12-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди!

Ушбу тақдирлаш маросимидан олинган фотосуратлар жамланмасини сайтимиз орқали кейинроқ эълон қиламиз.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 15:40, 27.03.2016.
Ўқилди: 3679 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.