«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду баёнот бериб, ўғлининг юқори даражадаги футболчи бўлишини исташини таъкидлади.
«Ўғлим футболчи бўлишини истайман. Мен футболчиман ва у ҳам футболчи бўлишини истайман. Ўйлайманки, спортчи бўлиш учун унда барча барча нарса бор.
Табиийки, у ҳали ёш. У энди 5га кирди, лекин у ҳозирданоқ футболни севади. У тўп ўйнашни ёқтиради.
Лекин у унга ниманидир қилишга мажбурламайман. Барсаси табиий бўлиши керак. Мен эса ўғлимнинг отаси каби юқори даражадаги футболчи бўлиши истайман», – дейди португалиялик футболчи.