«Валенсия» бўшаб қолган бош мураббий лавозимига Жозе Моуриньони таклиф этишни кўзламоқда.
Маълумотларга қарганда, валенсияликлар раҳбарияти Моуриньонинг вакиллари билан алоқага чиқиб, португалиялик мутахассисни жамоага таклиф этишган. Мураббийнинг агенти Жорже Мендеш "Валенсия" хўжайини Питер Лимнинг яқин маслаҳатчиси ҳисобланади.
Манбага кўра, "кўршапалаклар" Моуриньо учун 15 миллион фунт йиллик маош ҳамда ёзги трансферлар учун 100 миллионов фунт беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньонинг келажаги ҳозирча «Манчестер Юнайтед» билан боғланмоқда, аммо ҳозирча томонлар ўртасида шартнома имзоланмади.