Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-6 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Бокс. Финалда энг кўп Ўзбекистон вакиллари рингга кўтариладилар

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Куинан шаҳри (Хитой)да бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида 31 март куни ярим финал учрашувлари ўтказилиб, олтин медаллар учун курашни давом эттирадиган ва энг асосийси шу йили Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган 26 нафар спортчи номи маълум бўлди.

Эътиборлиси, ярим финал жангларида рингга кўтарилган 7 нафар чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси рақиблари устидан ғалабага эришиб, “Рио-2016” ўйинларининг лицензияларини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган ярим финал жангларида Ёдгорой Мирзаева (-51 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Шахрам Гиясов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) рақибларидан устун келиб, Ўзбекистон бокс мактаби қай даражада тараққий этиб бораётганлигини амалда яна бир бора исботлашди.

Қўлга киритилган муваффақиятлардан сўнг, бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жорий йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида барча вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтариладиган бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йили Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Муроджон Ахмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг) ва Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмаларини қўлга киритишган эди.

Бундан ташқари, мазкур лицензион мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган Ёдгорой Мирзаева ҳам Ўзбекистон хотин-қизлари орасида биринчи бўлиб бокс спорт турида Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шу ўринда эътиборингизни айрим статистик кўрсаткичларга қаратсак. Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида жами 35 давлат вакиллари (шундан 7 таси Океаниядан) баҳсларга киришдилар.

31 март куни бўлиб ўтган ярим финал жангларида 17 давлатнинг жами 52 нафар боксчиси рингга кўтарилиб, “Рио-2016” ўйинларининг лицензиялари ҳамда финал йўлланмаси учун кураш олиб бордилар.

Ярим финалда Ўзбекистондан – 7 нафар, Хитойдан – 6 нафар, Қозоғистондан – 5 нафар, Филиппин, Мўғилистон ва Таиланддан – 2 нафардан, Ҳиндистон ҳамда Австралиядан – 1 нафардан боксчи ғалаба қозониб, Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига эга бўлдилар.

Финал остонасида мағлубиятга учраган Мўғилистон ва Қирғизистондан – 3 нафардан, Хитой, Қозоғистон, Ҳиндистон, Австралия ва Хитой Тайпейидан – 2 нафардан, Таиланд, Япония, Эрон, Иордания, КХДР, Тожикистон, Въетнам ва Туркманистондан – 1 нафардан боксчи 1-2 апрель кунлари ўтказиладиган 3-ўрин учун жангларида “Рио-2016” ўйинларининг қолган яна 13 та йўлланмаси учун баҳс юритадилар.

Бугун -49 кг, -52 кг, -56 кг, -69 кг, -75 кг. ва -81 кг. вазн тоифаларида финал ҳамда 3-ўрин учун жанглар ўтказилса, 2 апрель куни қолган вазн тоифаларида финал ҳамда бронза медали учун беллашувлар бўлиб ўтади.

Бугун бўлиб ўтадиган финал баҳсларида Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) филиппинлик Роген Ладон билан, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) хитойлик Жиангуан Ху билан, Шахрам Гиясов (-69 кг) таиландлик Сайлом Арде билан, Элшод Расулов (-81 кг) эса қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетов билан олтин медаллар учун рингга кўтариладилар.

2 апрель куни ўтказиладиган финал жангларида Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) хитойлик Канкан Рен билан, Рустам Тўлаганов (-91 кг) хитойлик Фенгкай Ю билан ва ниҳоят Баҳодир Жалолов (+91 кг) қозоғистонлик Иван Дичко билан баҳс юритади.

Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталарига ҳал қилувчи финал жангларида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Маълумот учун. Бугунги кунга келиб Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган йўлланмаларимиз сони 59 тага етди. Шундан 24 та йўлланма Паралимпиячиларимизга тегишли. Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпия ўйинларида мамлакатимиздан жами 64 нафар спортчи иштирок этган эди.

Олдинда "Рио-2016" ўйинларининг йўлланмалари учун яна кўплаб мусобақалар мавжуд ва умид қиламизки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг бошланишига қадар делегациямиз сафи янада кенгаяди. Бу йўлда спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:56, 01.04.2016.
Ўқилди: 6452 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.