Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов олтин медалга сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Куинан шаҳри (Хитой)да бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида бугун олти вазн тоифасида финал ҳамда учинчи ўрин учун жанглар ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозиргина мусобақалар ўтаётган жойдан ҳушхабар олдик. Энг енгил вазн тоифасида ўтказилган финал жангида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов филиппинлик Роген Ладонни мағлубиятга учратган ва “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмаси билан бирга ушбу мусобақанинг олтин медалига ҳам сазовор бўлди.

Таъкидлаш жоизки, филиппинлик чарм қўлқоп устаси ушбу вазн тоифасида биринчи рақам остида, Ҳасанбой Дўсматов эса иккинчи рақам остида қайд этилган эди. Энг енгил вазн тоифасида қитъанинг икки етакчи боксчилари иштирокидаги жанг кутилганидек муросасиз рухда давом этган ва якунда ҳамюртимизнинг қўли баланд кўтарилди.

Бугун бўлиб ўтадиган финал баҳсларида, шунингдек, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) хитойлик Жиангуан Ху билан, Шахрам Гиясов (-69 кг) таиландлик Сайлом Арде билан, Элшод Расулов (-81 кг) эса қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетов билан олтин медаллар учун рингга кўтариладилар.

2 апрель куни ўтказиладиган финал жангларида Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) хитойлик Канкан Рен билан, Рустам Тўлаганов (-91 кг) хитойлик Фенгкай Ю билан ва ниҳоят Баҳодир Жалолов (+91 кг) қозоғистонлик Иван Дичко билан баҳс юритади. Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталарига ҳал қилувчи финал жангларида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:59, 01.04.2016.
Ўқилди: 3964 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.