«Барселона»нинг аргентиналик футболчиси Лионель Месси ўз имзоси туширилган Аргентина терма жамоасининг футболкасини АҚШ президенти Барак Обаманинг қизлари бўлган мухлисаларига совға сифатида юборди.
Бу футболкага президентнинг катта қизи Малиянинг номи туширилган.
Эслатиб ўтамиз, Обама март ойида Аргентинага сафар қилган, чиқишларидан бирида қизлари Малия ва Саша футбол мухлислари экани, улар Аргентина терма жамоаси сардори Месси билан учрашишни исташи, лекин ҳалигача бу учрашувни ташкиллаштира олмаганини айтиб ўтганди.
Кейинроқ, Месси Обаманинг камтаринлигидан ҳайрон бўлгани, аксинча ўзи учун бу мухлислари билан учрашиш шараф бўлишини айтиб ўтганди.