Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Боксчиларимиз 5та олтин, 2та кумуш медалга эга бўлди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Куинан шаҳрида ўтказилган Олимпиада йўлланмалари ўйналган Осиё ва Океания минтақасининг лицензион турниридаги иштирокини муваффақиятли якунлади.

Қувонарлиси, терма жамоамизнинг барча етти нафар аъзоси Хитойдан медаллар билан қайтадиган бўлди. Нафақат медал, балки барча боксчиларимиз Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишди. Бугун -91 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Рустам Тўлаганов терма жамоамизга бешинчи олтин медални тақдим этди. Рустам финалда мезбонлар вакили Ю Фенкайни таслим этди.

Бугун финал жангида рингга кўтарилган яна икки вакилимиз – Баҳодир Жалолов ва Ёдгорой Мирзаева рақибларига имкониятни бой бериб, кумуш медал билан тақдирланишди. Шундай бўлсада, уларнинг ҳар иккиси ҳам Олимпиада лицензиясига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Элшод Расулов, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров ва Ҳасанбой Дўсматовлар ҳам кеча ўтказилган финал жангларида рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга бўлишган эди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 21:30, 02.04.2016.
Ўқилди: 5093 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик