Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

«Зоб Оҳан» — «Бунёдкор» ўйини «Спорт» телеканалида дастлабки дақиқалардан намойиш этилмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг «Б» гуруҳида иштирок этаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 5 апрель, сешанба куни Эроннинг Исфаҳон шаҳрида «Зоб Оҳан» клубига қарши майдонга тушади. ЎзМТРК сайтидаги «Спорт» телеканалининг кўрсатувлар жадвалида учрашув трансляцияси 20:30 да бошланиши кўрсатиб ўтилган.

Skrinshot: “MTRK.uz”

Скриншот: «MTRK.uz»

5 апрель куни, шунингдек, Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сурадиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубини қабул қилади. «Спорт» канали 18:45 да старт оладиган учрашувни тўғридан-тўғри трансляция қилишни режалаштирган.

18:45 да бошланадиган ўйин, 15 дақиқалик танаффусни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 20:30 да ўз ниҳоясига етади. Ҳар икки таймга қўшимча дақиқалар белгиланиши ҳам ҳисобга олинса, «Бунёдкор» иштирокидаги ўйин бироз кечикиб кўрсатилиши мумкин.

Қайд этиш керак, Осиё Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, ўйин вақтини мезбон жамоанинг ўзи белгилайди.

Шунга ўхшаш ҳолат билан 2 апрель кунги «Барселона» — «Реал» ўйини олдидан Россиянинг «Матч ТВ» канали ҳам тўқнаш келди. Россия Премьер-лигаси доирасидаги «Ростов» — «Спартак» ўйини трансляциясининг якуни «Эль-Класико» намойишининг бошланишига тўғри келди.

Икки учрашув трансляцияси ўртасидаги реклама ва анонслар сабаб, Испания Ла Лигаси марказий учрашуви намойиши кечикиб бошланди. Кейинроқ, «Матч ТВ» мазкур ҳолат юзасидан ўз томошабинларидан расман узр сўради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:34, 04.04.2016.
Ўқилди: 6576 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик