Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ОЧЛ-2016. "Насаф" - "Ал-Жаиш" ва "Зоб Оҳан" - "Бунёдкор" ўйинлари превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистоннинг икки жамоаси - "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида навбатдаги ўйинларини ўтказади.

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Жаиш” (Қатар)

5 апрель, сешанба. Қарши “Марказий” стадиони

Ушбу жамоалар Осиё чемпионлар лигаси доирасида бугун учинчи бора ўзаро тўқнаш келишади. Уларнинг илк ўзаро ўйини 2014 йилда, плей офф босқичида рўй берган ва унда Қатар клуби 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккинчи ўйин эса ОЧЛнинг ушбу мавсуми, гуруҳ босқичининг аввалги тури доиарсида бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг 87-дақиқасида “Насаф” ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланган Сардор Рашидов қаршиликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, “Ал – Жаиш”га уч очко тортиқ қилган эди.

Ушбу ҳар икки жамоа ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида учинчи бора иштирок этмоқда.

“Насаф”
Қатар клубларига қарши “Насаф” ўз майдонида фақат бир бора ўйнаган. 2012 йилда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги “Ар-Райянга қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
“Насаф” ОЧЛ доирасидаги ўз майдонида кечган сўнгги тўрт ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонган, бир бора дуранг ўйнаган ва бир мағлубиятни қабул қилиб олган.
ОЧЛнинг ушбу мавсумида “Насаф”нинг асосий тўпурари Бобир Абдухолиқов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида уч ўйинда икки гол бор. Қаршиликлар бу мавсум ОЧЛда киритган яна бир голига Мақсуд Каримов муаллифлик қилган.
Каримов, Ғаниев, Раҳматуллаев ҳамда Аъзамов аввалги учрашувларда сариқ карточка олган ва агар бугун яна огоҳлантириш олса, кейинги ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Маҳаллий чемпионат
“Насаф” ЎзПФЛнинг янги мавсумини ғалабалар билан бошлади. Сўнгги турда ТОшкентнинг “Обод” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган қаршиликлар ҳисобида уч турдан кейин 9 очко мавжуд ва улар турнир жадвалининг учинчи поғонасидан ўрин олган. Тўплар нисбатига кўра Бердиев шогирдлари “Локомотив” ҳамда “Металлург”дан ортда.

“Ал-Жаиш”
Плей-офф босқичида “Нафт”ни мағлуб этган Доҳа жамоаси ОЧЛ ушбу мавсумидаги барча ўйинларида ғалаба қозониб келмоқда. Гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа кўрсатган икки жамоа бор: “Сеул” ҳамда “Ал-Жаиш”.
“Ал-Жаиш” ОЧЛ доирасида Ўзбекистонга фақат бир марта, 2014 йилда ташриф буюрган ва ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Ёсир Исо, Ҳалифа Абубакар, Али Санад, Холид Абдул Рауф аввалги ўйинларда сариқ карточка олган ва бугун яна огоҳлантирилса келаси ўйинни ўтказиб юборади.

Маҳаллий чемпионат
“Ал-Жаиш” 1 апрель куни “Қатар СК” клубига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди ва “Ас-Саад”дан бир очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалининг учинчи ўринида боряпти. Чемпионат тугашига эса иккитагина тур қолди.

 

“Зоб Оҳан” (Эрон) – “Бунёдкор” (Тошкент)

5 апрель, сешанба. 20:30

Ушбу жамоалар ўртасидаги гуруҳдаги аввалги тур ўйинида ҳисоб очилмаганди ва бу “Зоб Оҳан”нинг очколари сонини 5тага, “Бунёдкор”никини эса 2тага етказганди. Айни вақтда ушбу гуруҳ пешқадамлигини “Ан-Наср” ҳамда “Зоб Оҳан” жамоалари ўзаро бўлишиб турибди.

Эрон клуби ушбу турнир гуруҳ босқичида тўртинчи бора иштирок этаётган бўлса, “Бунёдкор” кетма-кет тўққизинчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашяпти.

“Зоб Оҳан”
“Зоб Оҳан” шу вақтга қадар ўз майдонида ўзбек клубларини икки бора қабул қилиб, ҳар иккисида ҳам ғалаба қаозонган. 2004 йилда “Пахтакор”ни 1:0 ва “Бунёдкор”ни 2010 йилда 3:0 ҳисобда мағлуб этган.
“Зоб Оҳан” ОЧЛ гуруҳ босқичида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
Шунингдек, “Зоб Оҳан” шу вақтгача сариқ карточка олмаган ягона жамоа ҳамдир.
Ҳимояда мукаммал ўйин намойиш этаётган Эроннинг ушбу клуби ҳужумда кўп ҳам омадли ўйин кўрсата олмаяпти. Ҳозиргача ушбу жамоа фақат “Лаҳвия” дарвозасига бир гол киритган холос.
Ҳимоячи Али Ҳаммам ушбу ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Унинг жароҳати бор ва даволанишда давом этмоқда.

Маҳаллий чемпионат

“Зоб Оҳан” ўз тарихида биринчи бора Эрон чемпиони бўлишга яқин келганди, бироқ “Фулад” (Табриз) жамоасига 4:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, бу имкониятни қўлдан чиқарди. Айни вақтда улар жадвалнинг тўртинчи поғонасидан ўрин олган. Пешқадам “Истиқлол”дан беш очко ортда боряпти.

“Бунёдкор”
“Бунёдкор”нинг Эронга қилинган аввалги тўққиз ташрифида уч бора ғалаба қозонган, икки дуранг ва тўрт мағлубият қайд этган.
Аввалги турдан ўрин олган ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинда қайд этилган дуранган сўнг, “Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги ғалабасиз серияси 11 ўйинга етди.
Бунёдкорнинг ОЧЛ доирасидаги сўнгги ғалабаси 2014 йили “Ал-Жаиш”га қарши ўйинда қўлга киритилган – 2:1.
Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов, Александр Алемиевич ва Отабек Шукуров “Бунёдкор”нинг аввалги ўйинларида сариқ карточкага муносиб топилган ва энди улар яна огоҳлантирилса, кейинги ўйинларни ўтказиб юборади.

Маҳаллий чемпионат

“Бунёдкор” Олий лига 3-тури доирасидаги “Машъал”га қарши ўйинда ўз майдонида дуранг қайд этди ва 7 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасига жойлашди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:17, 05.04.2016.
Ўқилди: 4032 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.