“Насаф” – “Ал-Жаиш” 0:0 учрашувидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал-Жаиш” жамоаси бош мураббийи Сабри Лямуши ва жамоа дарвозабони Халифа Абубакар иштирок этишди.
Сабри Лямуши: – “Насаф” билан ўйин, кеча ҳам айтганимдек, қийин бўлди. Аммо жамоамиз ҳимояда яхши ўйнашди, дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик. Аммо бугунги стадиондаги муҳит бизни жуда лол қолдирди.
Халифа Абубакар: — Биз бугун жуда қийин ўйин ўтказдик, ўйин ҳам чиройли бўлди, айниқса стадиондаги муҳит жуда зўр бўлди. Биз ғалаб қозонишни ҳоҳлагандик. Оқибатда бир очкони қўлга киритдик. Бу ҳам биз учун етарли бўлди.
— “Насаф”нинг гуруҳдан чиқишига имкониятларини қандай ҳисоблайсиз?
— “Насаф” ҳали имкониятини йўқотгани йўқ, Навбатдаги учрашувда “Ал-Айн”нинг бундай муҳитда ўйнаши жуда қийин бўлади, мен шахсан шу ўйинни бу ерда томоша қилган бўлардим. Ҳали ҳаракат қилиб, кейинги босқичга чиқишингиз мумкин.
— “Насаф”нинг ғалаба қозониши учун, сизнингча, етишмади?
— “Насаф” сафида яхши ҳужумчилар бўлганида ғалаба қозонишга имкон бўлар эди. Бизнинг Рашидов, Рикардо, Ҳамидаллоҳ каби ҳужумчиларимиз жамоада тўп тепишганида, жамоангиз албатта ғалаба қозонган бўларди.
Дарвозабонга савол: – Сиз бугунги ўйинда деярли қийналмадингиз.
— Ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишиб, менга деярли иш қолдиришмади.
— Сизнингча, гуруҳда ким иккинчи ўринни олиши мумкин?
— Ҳозирча бу ҳақда аниқ бир нарса дейиш қийин, менимча “Ал-Аҳли” – “Ал-Айн” учрашуви натижаси кўп нарсага аниқлик киритади.