Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

“Насаф” – “Ал-Жаиш” (0:0) учрашувига оид 11 факт

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 4-турида Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубини қабул қилиб нурсиз дурангга имзо чекди. Биз мазкур баҳсга оид 11 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

1. “Насаф” Чемпионлар лигасида (Чемпионлар кубоги инобатга олинмаган)ги 17-учрашувини ўтказди. 
2. Қаршиликлар ана шу ўйинларнинг 3 тасида ғалаба қозониб, 10 тасида имкониятни бой берган. “Аждарлар” 4-марта дуранг натижани қайд этишди. Тўплар нисбати 13:28. 
3. Рўзиқул Бердиев шогирдлари турнирда тўртинчи бор нурсиз дурангга имзо чекишди. 
4. Қаршиликлар мусобақада 8-марта майдонни голсиз тарк этишди. 
5. “Насаф” 17 ўйинда тўрт марта ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган. 
6. “Ал-Жаиш” учинчи бор 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлди. 
7. Қатар жамоаси олтинчи бор рақиб дарвозасига йўл топа олмади. 
8. “Ал-Жаиш” гол ўтказмаган ўйинлари сони 8 тага етди. 
9. “Насаф” мусобақада ўз майдонидаги 8-учрашувини ўтказди. Жамоа 2 мартадан ғалаба ва дуранг қайд этган бўлса, 4 марта очко ололмаган. Уйдаги тўплар нисбати 6:10. 
10. “Насаф” Қатар клубларидан биринчи марта очко олди. “Аждарлар” Қатар жамоалари билан олдинги 4 та ўйинда ҳам ютқазишган эди. 
11. “Ал-Жаиш” ўзбек жамоаларига қарши 5-марта майдонга тушди ва илк бор марта дуранг ўйнади. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:49, 06.04.2016.
Ўқилди: 3053 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик