Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Локомотив» ва «Сепахон» ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги турини ўз майдонида Эроннинг “Сепаҳон” клубига қарши ўтказди. Ўйин 1:0 ҳисобида “темирйўлчилар”нинг ғалабаси билан якун топди.

Учрашувдан олдин ҳар иккала клуб раҳбарлари – Ражабов Мансур Кучкарович (“Локомотив” ПФК президенти) ва Асгар Багериян (“Сепаҳон” ФК Бошқарув раиси) иккала жамоа ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига имзо чекишди. Ҳамкорлик шартномасида қуйидаги гаплар ёзилган.

Ўзбекистоннинг “Локомотив” футбол клуби ҳамда Эрон Ислом Республикасининг “Сепаҳон” футбол клуби раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикасининг маданият ва спорт соҳасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва жамоалар орасида спорт бўйича ўзаро малака алмашиш учун қуйида санаб ўтилган бўлимларни келажакда икки клуб ўртасида йўлга қўйиш мақсадида ушбу битим имзоланади:

1. Жамоаларга тегишли бўлган спортчиларни ўзаро келишув асосида у ёки бу клубга трансфер қилиш;

2. Жамоаларнинг турли ёшдаги футболчилари ўртасида белгиланган қоидаларга кўра ўртоқлик ва назорат учрашувларини ташкил этиш;

3. Эрон ва Ўзбекистон спорт жамоаларининг у ёки бу мамлакатда ўқув-йиғин машғулот олиб боришини таъминлаш;

4. Янги футбол методлари ва қўлланмалари бўйича ўзаро фикр алмашиш, футбол машғулотлари жараёнларини дискларга ёзган ҳолда жамоа устозлари ва футболчилар орасида умумий тажриба алмашиш;

5. Ва яна бошқа турли йўналишларда ўзаро келишувни қўллаб-қувватлаш ва шу асосда иш олиб бориш.

Мухлисларга яхши маълум, “Локомотив” ўтган йил Англиянинг “Флитвуд Таун” футбол клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганди. Бу йил эса “Сепаҳон” билан ҳам янги мақсадлар сари ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Хабарингиз бор, “Локомотив” собиқ футболчиси Фозил Мусаев айни пайтда “Сепахон” шарафини ҳимоя қилмоқда ва унинг ўйинидан клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штабининг кўнгли тўқ. Ажаб эмас, ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ “Локомотив”га “Сепаҳон”дан ҳам бирор бир тажрибали футболчи келиб қўшилса. Ўйлаймизки, мазкур ҳамкорлик шартномаси ҳар иккала клуб учун ҳам фойдали бўлади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:08, 08.04.2016.
Ўқилди: 4339 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик