16 апрель куни Селангордаги (Малайзия) "One World Hotel" аренасида WPBF (Бутун жаҳон профессионал бокс федерацияси) титули учун кечадиган жангда 22 ёшли ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров (5-0-0, 5 КО) ва 22 ёшли мексикалик Хуан "Торнадо" Ороскога (9-2-2, 8 КО) қарши рингга чиқади.
Қудратилло профессионал боксдаги дебют баҳсини 2015 йил 18 октябрида бошлаган ва деярли ярим йил давомида 5 жанг ўтказиб, барчасини нокаут билан якунлади. Абдуқаҳҳоров айни дамда ўзбек боксчилари рейтингида Баҳодир Мамажонов, Бехзод Набиев ва Ўктамжон Раҳмоновдан сўнг тўртинчи поғонада турибди.
Хуан Ороско билан бўладиган жанг ўрта вазн доирасида ташкил этилади ва жанг 10 раунддан иборат. Унда боксчилар WPBF камари учун беллашдилар.
WPBF - профессионал боксда катталиги бўйича олтинчи ташкилот ҳисобланади. Мазкур ташкилот рўйхатдан ўтказиш ва профессионал бокс бўйича халқаро турнирлар ташкил қилиш ҳуқуқига эга.