Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Олий лига. «Пахтакор» - «Насаф» баҳсида дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс билан Олий лиганинг 4-турига якун ясалди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Бир томондан, 1:1 ҳисоби адолатли натижа бўлган бўлса, иккинчи томондан бу натижа иккала жамоани қониқтирмади.

Боиси, "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Қиличев Геворкяндан тўпни олиб қўйди ва Сергеевни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Игориннг зарбасини Санжар Қувватов қайтаришга муваффақ бўлди. 3-дақиқада эса Бобур Абдухолиқов ҳисобни очди, аммо жарима зарбаси берилаётган пайтда Бобур офсайдда тургани учун гол бекор қилинди.

Биринчи бўлимда устунлик у жамоадан бу жамоа томонига ўтиб турди, танаффус арафасида Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳисобни очишди. Қанотда белгиланган жаримадан етказилган узатмани Камолиддин Тожиев яқин масофадан дарвозага буриб юборди.

Ўйиннинг 57-дақиқасида эса ҳисоб тенглашди. Олис масофадан етказилган узатмани Алланиёзов жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди ва Бобур Абдухолиқов бош билан тўпни дарвозага жойлади. Никита Рибкин тўпга чиқишда хатога йўл қўйганини таъкидлаш лозим.

Учрашувда қоидабузарликлар кўп бўлганини таъкидлаш лозим. Натижада Ильгиз Танташев бир футболчини майдондан четлатди. Жавоҳир Соҳибов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "Насаф" ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Азизжон Ғаниев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

Дуранг оқибатида ҳар иккала жамоа 2 очко йўқотди. "Насаф" ўз очколарини 10тага етказган бўлса, "Пахтакор"нинг очколари 8тани ташкил қилмоқда.

Олий лига, 4-тур
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 1:1 (1:0)
Голлар: Камолиддин Тожиев (43) — Бобур Абдухолиқов (57)
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов (24), Ойбек Қиличев (44), Даврон Ҳошимов (64), Камолиддин Тожиев (68), Шерзод Каримов (85)
Четлатиш: Жавоҳир Соҳибов (81)
"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 29.Владимир Козак, 7.Азим Аҳмедов, 21.Камолиддин Тожиев (с), 24.Даврон Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев (Анвар Солиев 73), 15.Жавоҳир Соҳибов, 14.Жамшид Болтабоев, 8.Шерзод Каримов (Аднан Ораховац 86), 35.Ойбек Қиличев (Жалолиддин Машарипов 46), 11.Игорь Сергеев
"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 31.Сайдулло Раҳматов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов (Азизжон Ғаниев 68), 17.Артур Геворкян (с), 9.Илҳом Шомуродов (Азамат Алланиёзов 41), 45.Бобур Абдухолиқов
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:41, 11.04.2016.
Ўқилди: 4119 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.