Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

ЕЧЛ. «Барселона» мусобақани тарк этди!

Баҳо:
+ | -

Йигирма беш йилдан бери ўзгармай келаётган анъана бу сафар ҳам бузилмайдиган бўлди. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Барселона" мусобақани тарк этди ва кетма-кет икки марта мусобақа ғолибига айланиш орзусини амалга ошира олмайдиган бўлди.

Луис Энрике жавоб ўйинига эҳтиёткор тактика танлади. Аввало, жамоа биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўйини пасайиш кузатилаётган ҳозирги "Барселона" 90 дақиқа давомида ҳужумкор ўйин қилишга кучи етмасди. Шу боис, "кўк-анорранглилар" кучни аяшга қаратилган, мезбонларни тўпсиз югуртиришга қаратилган ўйин стратегиясини танлашди. Аммо баҳснинг 38-дақиқасида меҳмонлар хатога йўл қўйишди. Жорди Альба бурчак яқинида тўпни узоқлаштираётиб, Саулга бериб қўйди. У дарҳол жарима майдончаси ичида турган Гризманнга заргарона узатма берди ва Антуан тўпни дарвозага буриб қўйди. Тер Штеген зарбани қайтара олмади.

Кутилганидек, иккинчи бўлим бошидан бўлмаса ҳам, "Барселона" рақиб дарвозаси томон босим уюштирди. Унгача эса Аугусто Фернандес бош билан зарба бериб, Тер Штеген дарвозаси тўсини нишонга олишга ҳам улгурди. Аввапги ўйиндан фарқли равишда "матрасчилар" бехато ҳимояланишди, матонат билан дарвозани қўриқлашди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жуда "қайноқ" бўлди. Сержи Роберто тўпни олдириб қўйиши натижасида Фелипе Лиус бутун майдонни босиб ўтди ва "Барса" жарима майдончасида Гризманнга узатма бераётганида тўп Маскеранонинг қўлига тегди. Никола Риццоли пенальти белгилади. Гризманнинг зарбаси йўналишини Тер Штеген топди, аммо тўп унинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди. 2:0.

Қўшиб берилган дақиқаларда эса италиялик ҳакам хатога йўл қўйди. Иньеста дарвоза яқинига узатма бераётганида тўп Габининг қўлига тегди. Риццоли пенальти эмас, жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси белгилади. Мессининг зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

Шу тариқа, "Атлетико" ЕЧЛнинг ярим финалига йўл олган бўлса, "Барселона" ўз иштирокини чорак финалда якунлади.

ЕЧЛ, Чорак финал, жавоб ўйини
Атлетико Испания – Барселона Испания 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 36 Гризманн, 2:0 – 88, пенальти Гризманн.
Атлетико – Облак, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Феррейра Карраско (Томас, 74), Коке, Сауль, Фернандес (Савич, 90), Гризманн (Корреа, 90), Габи.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Дани Алвес (Серджи Роберто, 64), Бускетс, Ракитич (Туран, 64), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Габи (68), Суарес (70), Неймар (76), Годин (85), Иньеста (87), Корреа (90), Коке (90), Туран (90).
Биринчи ўйин: 1:2

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:39, 14.04.2016.
Ўқилди: 6720 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.