Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ўзбекистон миллий термаси Таиланд Қироли кубогида қатнашмайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Қирол кубогида иштирок этмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясидаги манба «Дарё»га маълум қилди.

ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичига йўлланма олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирол кубогида иштирок этиши ҳақида Таиланд нашрлари мамлакат футбол ассоциацияси президенти Самйот Пумпунмуангга асосланиб маълум қилган, бироқ ЎФФ миллий терманинг бу мусобақадаги иштирокини расман тасдиқламаган эди.

Бангкокдаги турнирда Хорватия Б, Тринидад ва Тобаго, Коста-Рика, Гаити, Ўзбекистон терма жамоаларининг иштироки кутилаётган эди. Норасмий маълумотга кўра, Ўзбекистондан ташқари, Хорватия Б ҳам мусобақага бормайди.

БАА ҳамда Иордания терма жамоалари Қирол кубогида иштирок этишга розилик берган. Мусобақа 3—5 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:11, 14.04.2016.
Ўқилди: 4960 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик